Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

2026 йил 11 июнь куни ўтказиладиган аукцион савдоларида миллий валютадаги Марказий банк облигацияларини жойлаштириш тўғрисида

Янгиланган сана: 10 Июн 2026, 22:14

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2026 йил 11 июнь куни “Ўзбекистон республика валюта биржаси” акциядорлик жамияти (ЎзРВБ)нинг савдо тизимида Марказий банк облигацияларини қуйидаги шартлар асосида бирламчи жойлаштирилишини эълон қилади.

Жойлаштириш усули: ЎзРВБ савдо тизимида аукцион орқали очиқ сотув.

Эмитент: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки.

Аукционда жойлаштириладиган облигациялар реквизитлари:

Облигация тури: Марказий банк облигациялари;

идентификацион рақам: 21239CBUSS;

бир дона облигациянинг номинал қиймати: 1 000 000 (бир миллион) сўм;

жойлаштириш санаси: 2026 йил 11 июнь;

чиқарилиш ҳажми: 80 000 000 000 000 (саксон триллион) сўм;

муомала даври: 7 кун;

облигацияларнинг сўндириш санаси: 2026 йил 18 июнь;

мажбурият бўйича даромад тури: дисконт;

даромадлилик: сотиб олиш (ёки сотиш) ва сўндириш қийматлари орасидаги фарқ.

даромадлиликнинг максимал чегараси: асосий ставка фоиз коридорининг юқори чегараси.

 

Аукцион ўтказиш шартлари:

аризаларни қабул қилиш вақти: 11:00 – 11:30;

аризаларни қондириш вақти: 11:30;

тўлов валютаси: сўм;

аукцион савдоларида рақобатсиз буюртманомалар қабул қилинмайди;

битимлар қийматини яхлитлаш:математик яхлитлаш усули билан вергулдан кейин иккита белгигача.





Улашиш:

 
USD = 12085.56
+33.51
EUR = 13870.60
-114.6
RUB = 164.52
-0.78
GBP = 16002.49
-168.95
JPY = 75.16
-0.08
CHF = 15058.01
-168.84
CNY = 1785.74
+2.29
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X