Ўзбекистон Республикаси Марказий банки компания ва мутахассисларга қўйиладиган малака талабларини ҳисобга олган ҳолда янгиланган “Маълумотларни жамлаш бўйича мавжуд тизимларни таҳлил қилиш, маълумотларни бошқаришнинг янги тизимини ва назорат маълумотларининг жамланма моделини ишлаб чиқиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида Корпоратив маълумотларни сақлаш ва автоматлаштирилган ҳисобот тизимига қўйиладиган бизнес ва техник талабларни ишлаб чиқиш бўйича консалтинг хизматларини кўрсатиш” техник топшириқномаси бўйича хизматларнинг дастлабки қийматини аниқлаш мақсадида компанияларнинг тижорат таклифларини кўриб чиқади.
Тижорат таклифи қўшилган қиймат солиғи кўрсатилган ва кўрсатилмаган ҳолда, компания бланкида, Бош директор томонидан имзоланган ва муҳрланган ҳолда топширилиши лозим.
Таклифлар электрон шаклда suptech@cbu.uz электрон манзилига 2023 йил 3 июлгача қабул қилинади.