Ўзбекистон Республикаси Марказий банки манфаатдор ташкилотларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида маълумотларни жамлаш бўйича мавжуд тизимларни таҳлил қилиш, маълумотларни бошқаришнинг янги тизимини ва назорат маълумотларининг жамланма моделини ишлаб чиқиш, шунингдек, автоматлаштирилган ҳисобот тизимига қўйиладиган бизнес ва техник талабларни ишлаб чиқиш бўйича консалтинг хизматларини кўрсатиш юзасидан дастлабки техник топшириғи билан танишишларини сўрайди.
Техник топшириққа мувофиқ бажарилиши кутилаётган ишлар бўйича юзага келган саволларни 2023 йил 20 июлгача suptech@cbu.uz электрон манзилга йўллашингиз сўралади.
Аниқлаштирувчи саволлар муҳокамаси бўйича 2023 йилинг 25 июль куни Тошкент вақти билан соат 16:00 да қуйидаги ҳавола орқали видеоалоқа мулоқоти бўлиб ўтади.
https://us06web.zoom.us/j/87306788688?pwd=bkh2YXhzZ294bXZBVHJBQUhxd3Z1dz09
Техник топшириққа ҳавола