Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банкнинг "Молиявий саводхонлик тўгараги" лойиҳасида иштирок этувчи ўқитувчилар диққатига!

Янгиланган сана: 24 Мар 2025, 16:49
18 Мар 2025

Молиявий саводхонлик бўйича "Энг яхши ўқитувчи" танловига старт берилди!

Агар сиз тўгарак лойиҳасининг иштирокчи-ўқитувчиси бўлсангиз ва республикадаги молиявий саводхонлик бўйича энг яхши ўқитувчи бўлишни истасангиз, бу сиз учун ўқувчиларнинг молиявий саводхонлигини яхшилаш, ноёб методикаларингизни кўрсатиш ва қимматбаҳо совринлар учун курашиш имконияти.

Асосий босқичлар:

• Ҳудудий босқич - видео дарсингиз ва муаллифлик услубий қўлланмангизни юборинг.

• Республика босқичи - молиявий саводхонлик бўйича билим ва кўникмаларингизни намойиш этинг (Тошкент шаҳрида).

Мукофотлар:

• 1-ўрин - ноутбук

• 2-ўрин - смартфон

• 3-ўрин - планшет

• сертификатлар ва эсдалик совғалари

Рўйхатдан ўтиш аллақачон очилган: https://forms.gle/UZcGL1sRkGf4CBxN8

Онлайн ариза топширинг ва молиявий саводхон авлодни яратиш ташаббусининг бир қисмига айланинг.

Батафсил - танлов низомида. Имкониятни қўлдан бой берманг!

USD = 12880.35
-29.8
EUR = 14535.47
-125.3
RUB = 156.68
-3.1
GBP = 17099.95
-113.15
JPY = 88.95
-1.13
CHF = 15591.76
-68.3
CNY = 1779.52
-6.88
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X