Фуқароларнинг банклардаги омонатларини кафолатлаш фонди Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш ва жамғариш маданиятини шакллантириш мақсадида ахборот-таълим стикерларини чоп этиш ва уларни жамоат транспортида, шу жумладан, метрополитен, Тошкент шаҳри ва вилоятлар марказларидаги автобусларда жойлаштириш бўйича танлов эълон қилади.
Танловда ушбу соҳада етарли малакага эга бўлган ташкилотлар ўзларининг тижорий таклифлари билан иштирок этишлари мумкин.
Тижорат таклифи конвертда муҳрланган ҳолда қуйидаги манзилда қабул қилинади: 100027, Тошкент шаҳри, Қоратош кўчаси, 1-уй.
Тижорат таклифлари эълон чоп этилган санадан бошлаб 10 иш куни мобайнида қабул қилинади.
Қўшимча маълумотлар учун қуйидагиларга мурожаат қилиниши мумкин:
Тел.: (71) 238-69-45, (71) 238-69-46
Веб-сайт: www.fgd.uz
E-mail: info@fgd.uz, uzfgvgb@mail.ru
Белгиланган муддатдан кейин юборилган тендер таклифлари кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.
Жамоат транспортларида жойлаштириш учун ахборот-таълим стикерларини чоп этиш бўйича танлов эълон қилинади
Янгиланган сана: 3 Июн 2022, 20:23