Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Швейцариянинг иқтисодий масалалар бўйича Давлат котибияти (SECO) вакиллари билан учрашув

Янгиланган сана:  2 Июн 2023, 21:39
2 Июн 2023

Марказий банкда Швейцариянинг иқтисодий масалалар бўйича Давлат котибияти (SЕCО) вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда SЕCО томонидан молиялаштирилаётган ва Халқаро молия корпорацияси амалга ошираётган жорий лойиҳа ва ташаббуслар муҳокама қилинди. Томонлар, шунингдек, молиявий инклюзивлик масалалари ҳамда Марказий банк томонидан тижорат банклари билан ҳамкорликда амалга оширилаётган муқобил энергия лойиҳаларига ҳам эътибор қаратдилар.

Тадбир давомида меҳмонларга мамлакатимиз банк соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, шунингдек, банк қонунчилигини такомиллаштириш юзасидан батафсил маълумот берилди.

Меҳмонлар, ўз навбатида, мамлакатимиз банк-молия соҳасидаги ислоҳотларни юқори баҳолаб, қўшма лойиҳаларни амалга оширишдаги ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирдилар.

USD = 12705.00
-6
EUR = 13543.53
+5.04
RUB = 136.11
-0.2
GBP = 15704.65
+12.92
JPY = 82.06
-0.07
CHF = 13932.45
-11.17
CNY = 1753.14
-1.63
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X