Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Тошкент вилоятида исломий молия бўйича тренинглар ўтказди

Янгиланган сана: 28 Апр 2026, 17:53
28 Апр 2026

2026 йил 23-24 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳри, Зангиота ва Қибрай туманларида аҳоли ва тадбиркорлар учун исломий молия бўйича ўқув тренинглари ўтказилди.

Мазкур тадбирларда 120 нафардан ортиқ аҳоли ва 80 нафардан зиёд тадбиркор иштирок этди. Бу эса муқобил молиявий воситаларга бўлган қизиқиш ортиб бораётганини ҳамда ушбу соҳада молиявий саводхонликни оширишга бўлган эҳтиёж кучайиб бораётганини кўрсатади.

Тренинглар доирасида иштирокчиларга исломий молиянинг асосий тамойиллари ва моҳияти батафсил тушунтирилди ҳамда иштирокчилар халқаро амалиётда кенг қўлланиладиган исломий молия воситалари билан таништирилди. Хусусан, муробаха мижозга товарни насияга сотиш орқали молиялаштириш механизми сифатида кўриб чиқилди. Шу билан бирга, ижара механизми тушунтирилди, у лизингга ўхшаш бўлиб, актив маълум тўлов эвазига вақтинчалик фойдаланиш учун берилади. Алоҳида равишда мушорака, шерикчиликка асосланган молиялаштириш модели ёритиб берилди, унда иштирокчиларнинг улушларига мутаносиб равишда фойда ва зарар тақсимланиши таъкидланди.

Тренинглар интерактив форматда ўтказилиб, иштирокчилар билан фаол муҳокамалар ташкил этилди. Очиқ мулоқот жараёнида аҳоли ва тадбиркорларни қизиқтираётган асосий масалалар, хусусан, исломий молия маҳсулотларининг оммабоплиги ёритилди.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки исломий молияни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни давом эттириб, ўқув тадбирларини ташкил этиш ҳамда молия бозорида тегишли маҳсулотларни жорий этишни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратади.

 

USD = 12029.20
-43.76
EUR = 14065.74
-111.54
RUB = 160.26
-0.91
GBP = 16228.59
-131.48
JPY = 75.38
-0.44
CHF = 15228.76
-164.53
CNY = 1759.48
-9.89
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X