Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк раисига янги биринчи ўринбосар тайинланди

Янгиланган сана:  27 Мар 2020, 16:19
27 Мар 2020

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Захидов Ботир Эркинович Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раисининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Унинг зиммасига кредит ташкилотлари пруденциал назорати, лицензиялаш ва рухсат бериш тартиботи, кредит ташкилотларини инспекция қилиш, кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш, кредит ахборотининг давлат реестрини юритиш, молиявий саводхонликни ошириш ва банк мутахассисларини қайта тайёрлаш, банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишлари назорати юклатилган.

Шу кунгача Б.Захидов Марказий банк раисининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Б.Захидов 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2003 йилда Тошкент Молия институтини, 2008 йилда Банк-молия академиясини тамомлаган.

У банк соҳасида 20 йиллик иш тажрибасига эга. Марказий банк тизимида 2009 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда.

USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X