Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Марказий банк хабари

Янгиланган сана: 21 Июн 2024, 18:44
14 Июн 2024
Ўзбeкистон Рeспубликаси Марказий банки Банк назорати қўмитасининг қарорига асосан “Neo Banking” МЧЖ ва “CRIF Kredit – Axborot Xizmatlari” кредит бюроси МЧЖнинг “FINQ" мобил иловаси орқали кўрсатиладиган молиявий хизматларни махсус ҳуқуқий режим доирасида синовдан ўтказиш бўйича вақтинчалик тартиб тасдиқланди.

Мазкур вақтинчалик тартибдан фойдаланишга қуйидаги шартларда рухсат этилган:

  • синовнинг амал қилиш муддати: 2024 йил 12 июндан – 2026 йил 11 июнга қадар;
  • синов ўтказиладиган ҳудуд: Ўзбекистон Республикаси;
  • молиявий хизматлар кўрсатилиши мумкин бўлган обуначи мижозлар сони: 100 минг нафардан кўп бўлмаган жисмоний шахслар;
  • бир календар ой давомида жисмоний шахсларнинг кредит ҳисоботларидан фойдаланиш: 100 минг нафардан кўп бўлмаган жисмоний шахсларнинг кредит ҳисоботлари;
  • бир календар ой давомида кредит ҳисоботидан фойдаланишга қўйиладиган тақиқлар сони: 100 минг нафардан кўп бўлмаган жисмоний шахсларнинг кредит ҳисоботлари.


USD = 11952.73
+15.13
EUR = 14021.75
+60.73
RUB = 159.48
+0.01
GBP = 16248.54
+129.2
JPY = 76.34
+1.42
CHF = 15292.64
+131.86
CNY = 1750.50
+2.37
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X