Марказий банкда Спорт вазирлиги билан ҳамкорликда аҳолини жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича ўтказилган спорт синовларида ғолиб бўлган совриндорларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Аҳолининг барча қатламлари ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш орқали уларнинг жисмоний қобилияти ва ҳаракат фаоллигини такомиллаштириш, меҳнатга лаёқатини ошириш ва соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантириш мақсадида ташкил этилган спорт синовларида фаол иштирок этган ва ғолибликни қўлга киритган Марказий банк ва тижорат банкларининг бир гуруҳ ходимларига “Жисмоний тайёргарлик даражаси” ва “Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси” кўкрак нишонлари топширилди.
Марказий банк ва тижорат банклари ходимлари тақдирланди
Янгиланган сана: 28 Дек 2024, 18:47