Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Финтек стартаплар билан пилот лойиҳалар муҳокама қилинди

Янгиланган сана: 29 Мар 2026, 00:05
29 Мар 2026

Марказий банкда финтек стартаплар ҳамда тижорат банклари вакиллари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Муҳокамада истиқболли рақамли ечимларни банк амалиётига жорий этиш, ҳамкорликни кенгайтириш ва янги сервисларни тезкор синовдан ўтказиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида 7 та финтек стартап ўзининг инновацион маҳсулот ва хизматларини тақдим этди. Улар орасида кичик бизнес учун рақамли факторинг, маркетплейс ва логистика бошқаруви, бир нечта банк карталарини ягона платформада жамлаш, харажатларни бўлишиш хизмати, AI сервисларини хавфсиз интеграция қилиш, транзакцион маълумотлар таҳлили ҳамда шахсий бюджетни бошқариш каби замонавий ечимлар алоҳида қизиқиш уйғотди.

Муҳокамалар жараёнида стартаплар ва тижорат банклари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш, айрим ечимларни банк тизимига интеграция қилиш ҳамда истиқболли йўналишларда пилот лойиҳаларни йўлга қўйиш бўйича дастлабки амалий келишувлар шаклланди.

Мазкур учрашув банк хизматларини янада қулай, тезкор ва мижозга йўналтирилган қилиш, шунингдек, молиявий технологиялар бозорида янги маҳсулотларни синовдан ўтказиш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилди.

USD = 12128.46
-36.78
EUR = 14304.31
-26.34
RUB = 159.04
-0.38
GBP = 16412.23
-58.29
JPY = 76.26
-0.23
CHF = 15499.63
-21.22
CNY = 1777.58
-6.05
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X