Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банкоматлардан унумли фойдаланиш

Янгиланган сана:  15 Апр 2020, 12:49
15 Апр 2020

Ҳозирги кунда мамлакатимиз бўйлаб 5400 дан ортиқ банкоматлар ўрнатилган бўлиб, улар бир қатор вазифаларни бажаради:

- Cash-out банкоматлари. Миллий ва хорижий валютадаги банк картангиздан нақд пулларни ечиш имкониятини берувчи банкоматлар. Бундай банкоматлардан фойдаланишда банкоматнинг юқори қисмида жойлаштирилган тўлов тизимлари турлари (Uzcard, Humo, Visa, Mastercard ва бошқалар)нинг логотипларига эътибор қаратинг.

- Cash-in/Cash-out банкоматлари. Бундай банкоматлар орқали банк картангиздан нақд пулни ечиш билан бир қаторда, картангизга нақд пулларингизни кирим қилишингиз мумкин. Республикамизда жами 1000 тага яқин cash-in/cash-out банкоматлари ҳудудларда ўрнатилган. Аксарият сash-in/сash-out банкоматлари, автоматлаштирилган валюта айирбошлаш вазифаларини бажариб, чет эл валютасини қабул қилади ва уни банкнинг ўрнатилган курси бўйича миллий валютага алмаштириб беради. Ҳозирда 700 тага яқин валюта айирбошлаш банкоматлари куну-тун ишлаши ташкиллаштирилган.

- ADM (Автоматлаштирилган депозит машинаси). Бундай ускуналардан ҳам жисмоний, ҳам юридик шахслар фойдаланишлари мумкин. Уларнинг асосий вазифаси нақд пулларни банк ҳисобварақлари ва карталарига қабул қилишдан иборат.

Тижорат банклари томонидан банкоматларнинг етарлича пул маблағлари билан тўлдириб турилиши устидан Марказий банк томонидан тизимли назорат ўрнатилган.

Ўзингизга энг яқин бўлган, 24/7 режимида ишлайдиган банкоматларни жойлашган манзилларини

Яндекс map
Humo веб-сайти 
Uzcard веб-сайти 
Марказий банк веб-сайти

орқали топишингиз мумкин.
Тез кунларда тижорат банклари томонидан банкоматлар орқали янги хизмат турларини, жумладан, халқаро пул ўтказмалари, коммунал ва бошқа бир қатор тўловларни амалга ошириш имкониятлари йўлга қўйилиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, банкоматлардан фойдаланиш ва нақд пуллар билан муомалада бўлиш мобайнида гигиена қоидаларига риоя этинг. Имкон қадар банкнинг масофавий хизматларидан фойдаланинг.

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X