Марказий банкнинг ижро аппарати бўлим бошлиғи Меҳрибон Октябровна Махмудова “Мўътабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Ушбу мукофот Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясида 8 март – Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимда топширилди.
М.Махмудова кўп йиллардан буён Республика Марказий банкида самарали фаолият кўрсатиб, ёшлар тарбиясига, уларнинг етук мутахассис бўлиб етишишига қўшаётган катта ҳиссаси, оилапарвар, саришта, жамоадошларини миллий қадриятларга ҳурмат уйғотишдаги ибратли ишлари учун ушбу мукофотга муносиб кўрилди.
Марказий банк жамоаси Меҳрибон Махмудовани мазкур мукофот билан қутлайди ва келгуси фаолиятига улкан зафарлар тилайди!
Марказий банк ходимига “Мўътабар аёл” кўкрак нишони топширилди
Янгиланган сана: 4 Мар 2025, 14:51