Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, ижтимоий тармоқларда тарқалаётган 500000 сўмлик янги банкнот тўғрисидаги хабарлар борасида қуйидагиларни маълум қилади.
Ушбу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас, бугунги кунда янги пул белгисини муомалага чиқариш масаласи Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан кўзда тутилмаган.
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддасига асосан Марказий банк Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонуний тўлов воситаси сифатида банкнотлар ва тангалар кўринишидаги пул белгиларини муомалага чиқаришда мутлақ хуқуққа эга ҳисобланади.
Янги пул белгилари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши томонидан мақуллаш бўйича тегишли қарор қабул қилинганидан сўнг Марказий банк томонидан янги пул белгиси тавсифи ва унинг муомалага чиқарилиши тўғрисидаги маълумотлар (ахборотларни) оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.