Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Банк назорати қўмитаси 2026 йилнинг март ойида 29 та масалани кўриб чиқди

Янгиланган сана: 13 Апр 2026, 16:28
13 Апр 2026

Марказий банкнинг Банк назорати қўмитаси томонидан 2026 йилнинг март ойидаги йиғилишлар (жами 7 марта) давомида 29 та масала кўриб чиқилди ва улар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Рўйхатга олиш ва рухсат бериш йўналишида жами 17 та масала, шу жумладан, кредит ташкилотлари уставига киритилган ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш (4 та), кредит ташкилотларининг устав фондидаги улушига эгалик қилиш учун рухсат бериш (3 та), банкларда аудит ўтказиш ҳуқуқини бериш учун аудиторлик малака сертификатини тақдим этиш (1 та), шунингдек, тижорат банклари кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари ҳамда муҳим аҳамиятга эга ходимларининг номзодларини кўриб чиқиш (9 та) билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Шу билан бирга, кредит ташкилотларининг молиявий ҳолатига оид 12 та масала кўриб чиқилди. Хусусан, Марказий банкнинг кўрсатмалари ва пруденциал меъёрлари талабларининг бажарилиши, банк ва нобанк кредит ташкилотларида ўтказилган инспекция ҳамда ўрганишлар натижалари, шунингдек, ташкилотларнинг молиявий хизматларини “тартибга солиш қумдони” доирасида синовдан ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Пруденциал норматив талабларига риоя этилмаганлиги ҳамда ўз фаолиятини қонунчилик ҳужжатлари талабларига белгиланган тартибда мувофиқлаштирмаганлиги учун 17 та банкка нисбатан чора ва санкциялар қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

Қонунчилик талабларига мувофиқ фаолиятини ташкил этмаганлиги, шунингдек, инспекция ва ўрганишлар давомида аниқланган камчиликлар учун 20 та банк, 89 та микромолия ташкилоти ва 79 та ломбардга нисбатан жарима санкциялари қўлланилди.

USD = 11952.73
+15.13
EUR = 14021.75
+60.73
RUB = 159.48
+0.01
GBP = 16248.54
+129.2
JPY = 76.34
+1.42
CHF = 15292.64
+131.86
CNY = 1750.50
+2.37
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X