Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Микромолия банклари фаолияти юзасидан Осиё тараққиёт банки (ОТБ) миссияси вакиллари билан ҳамкорлик бошланди

Янгиланган сана: 7 Мар 2025, 13:40
7 Мар 2025
Марказий банкда ОТБ техник кўмаги доирасида янги ташкил этилган молиявий институт    микромолия банклари фаолиятини тартибга солиш ва таваккалчиликка асосланган назорат тизимини яратишда амалий ёрдам кўрсатиш масаласида ОТБ эксперти Пиер Сеигун ўз фаолиятини бошлади. 

Микромолия соҳасининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида миссия доирасида асосий эътибор микромолия банклари учун таваккалчилик даражасини белгилаш, назоратга доир ҳисоботларни ишлаб чиқиш, шунингдек, микромолия институтларини микромолия банкларига трансформация қилиш жараёнига қаратилади.

Учрашув давомида миссия вакилларига сўнгги йилларда мамлакатимизда микромолия соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва микромолия банклари аҳамияти тўғрисида маълумот берилди. Томонлар халқаро тажриба ва стандартлар асосида тартибга солиш механизмларини жорий этиш бўйича биргаликда “Йўл харитаси” яратиш, ўқув семинарлари ташкил этиш ва келгусида ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.


USD = 12913.19
+4
EUR = 13908.80
-26.67
RUB = 154.17
+0.87
GBP = 16685.13
+20.66
JPY = 85.56
-0.44
CHF = 14602.73
-5.38
CNY = 1777.33
+0.33
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X