Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон марказ Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда Озарбайжон марказий банклари вакилларини бирлаштирган минтақавий учрашув бўлиб ўтди.

Янгиланган сана: 26 Сен 2025, 17:22
26 Сен 2025

Тадбир давомида тўлов тизимлари, рақамли молиявий инфратузилма, киберхавфсизлик, финтех бозорини тартибга солиш ва инновацион ечимларни жорий этиш каби долзарб йўналишлар муҳокама қилинди.

Тадбир доирасида молиявий хизматларда махсус ҳуқуқий режим, Тожикистоннинг ягона QR тизими тажрибаси, Қозоғистоннинг рақамли инфратузилмаси, Озарбайжонда тўлов хизматларини тартибга солишдаги янги ёндашувлар, шунингдек, SupTech ва RegTech концепциялари, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар ҳамда “тартибга солиш қумдони” тажрибасига алоҳида эътибор қаратилди.

Ушбу учрашув Марказий Осиё давлатлари ҳамда Озарбайжон марказий банклари ўртасида ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва тўлов тизимлари ҳамда рақамли молиявий технологиялар соҳасида қўшма ташаббусларни ривожлантиришга хизмат қилади.

USD = 12097.33
-31.13
EUR = 14233.72
-70.59
RUB = 160.53
+1.49
GBP = 16354.38
-57.85
JPY = 76.12
-0.14
CHF = 15481.61
-18.02
CNY = 1774.40
-3.18
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X