Ўзбекистон Марказий банки раҳбарияти Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) миссияси аъзолари билан учрашув ўтказди. Миссияга Яссер Абдих раҳбарлик қилди, учрашувда миссия экспертлари — Коба Гвенетадзе, Этибар Жафаров, Алехандро Симоне ва Галина Костина ҳам иштирок этди.
Учрашувда мамлакатдаги жорий макроиқтисодий муҳит, амалга оширилаётган пул-кредит сиёсати чоралари, шунингдек банк тизимининг ҳолати ва асосий кўрсаткичлари муҳокама қилинди. Шу билан бирга, ХВЖ билан ҳамкорликни янада кучайтириш, техник ёрдам ва эксперт маслаҳатларини жалб этиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Миссия доирасида Марказий банк раиси ўринбосарлари ва тегишли департаментлари билан қўшимча учрашувлар ўтказилиб, асосий йўналишлар бўйича музокаралар батафсил давом эттирилади.
Шунингдек, миссия дастури доирасида қатор вазирликлар, давлат идоралари ва тижорат банклари вакиллари билан учрашувлар режалаштирилган.