Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Ногиронлиги бўлган шахслар учун молиявий оммабопликка бағишланган форум

Янгиланган сана: 23 Янв 2026, 16:57
22 Янв 2026

Ўзбекистон иқтисодиётининг барқарор ўсишини таъминлаш ҳамда ижтимоий адолатни мустаҳкамлаш мақсадида жорий йилнинг 22-январ санасида ногиронлиги бўлган шахсларнинг молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш масалаларига бағишланган форум ташкил этилди.

Мазкур тадбир ногиронлиги бўлган фуқароларнинг молиявий хизматлардан тенг ва барқарор фойдаланишини таъминлаш, шу орқали уларнинг иқтисодий фаоллиги ва жамиятдаги иштирокини кучайтиришга қаратилган муҳим мулоқот майдони бўлди. Форум давомида ногиронлиги бўлган шахслар учун молиявий хизматлардан фойдаланишдаги мавжуд муаммо ва тўсиқларни аниқлаш, банк ва тўлов хизматларининг жисмоний ҳамда рақамли жиҳатдан қулайлигини ошириш, молия секторида инклюзив муҳитни ривожлантириш бўйича ёндашувлар кенг муҳокама қилинди.

Ушбу халқаро тадбирда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ўзбекистон Ногиронлар ассоциацияси, шунингдек, БМТ Аҳоли жамғармаси (UNFPA), Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш жамғармаси (IFAD), тижорат банклари ва тўлов тизимлари экспертлари иштирок этди.

Махсус таклиф этилган экспертлар ўз амалиёт тажрибалари, самарали ёндашувлари ҳамда инклюзив молиявий хизматларни жорий этиш бўйича ишлаб чиқилган ечимларини тақдим этдилар. Муҳокамалар жараёнида хизматлар сифатини яхшилаш, банк инфратузилмаси ва банкоматларни ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш ҳамда инклюзив молиявий маҳсулот ва хизматларни жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, Капиталбанк ўзининг инклюзив сервиси — “Тенг имкониятлар” дастурини тақдим этди. Ушбу дастур филиаллар инфратузилмасини мослаштириш, ходимларни ўқитиш ва ногиронлиги бўлган мижозлар учун мос молиявий маҳсулот ва хизматларни жорий этиш каби чора-тадбирларни ўз ичига олиши маълум қилинди. Шунингдек, PAYNET томонидан электрон тўловлар ва агентлик тармоғи орқали ногиронлиги бўлган шахслар учун молиявий хизматлардан қулай фойдаланишни таъминлашга қаратилган лойиҳалар ва хизматлар ҳақида маълумот берилди. Шу билан бирга, форумда 2026-йилга мўлжалланган инклюзив ташаббуслар ҳам тақдим этилди.

Бундан ташқари, халқаро ташкилотлар ўзларининг умумий ёндашувлари ва амалий тажрибаларини намойиш этдилар. Улар инклюзив дизайн, халқаро стандартларга мувофиқлик ҳамда институтлар салоҳиятини ошириш масалаларига устувор аҳамият қаратдилар. Ушбу тажрибалар Марказий банкнинг молиявий инклюзия бўйича сиёсатида кейинги қадамларни шакллантириш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Маълумот учун: 2025-йилда Марказий банкнинг 2025–2030-йилларга мўлжалланган Молиявий оммабоплик миллий стратегияси тасдиқланган бўлиб, унда ногиронлиги бўлган шахслар учун молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини оширишга қаратилган алоҳида йўналишлар ва чора-тадбирлар кўзда тутилган. Мазкур стратегия ижроси доирасида Марказий банк ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий ижтимоий ҳимоя агентлиги ҳамкорлигида ногиронлиги бўлган шахслар учун молиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини ошириш бўйича алоҳида Йўл харитаси ишлаб чиқилган.

USD = 12158.13
-33.12
EUR = 14166.65
+55.28
RUB = 153.98
-0.22
GBP = 16362.41
+118.79
JPY = 77.11
-0.12
CHF = 15675.77
+87.93
CNY = 1769.05
+3.4
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X