Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Халқаро тажриба — инсон капиталини ривожлантириш сари муҳим қадам

Янгиланган сана: 17 Фев 2026, 15:00
17 Фев 2026

2026 йил 12–13 февраль кунлари Марказий банкнинг Инсон ресурсларини бошқариш департаменти ходимлари Swiss National Bankда, Цюрих шаҳрида бўлиб ўтган ўқув ташрифида иштирок этди.

Мазкур ташриф инсон капиталини бошқариш соҳасидаги илғор ёндашувларни ўрганиш ва амалий тажриба алмашиш мақсадида ташкил этилди ҳамда Швейцария, Ўзбекистон, Қозоғистон ва Озарбайжон марказий банклари вакилларини бирлаштирди.

Дастур доирасида HR сиёсатини ривожлантириш, компенсация ва имтиёзлар тизими, рақамли HR ечимлари, ходимлар фаоллигини ошириш, иш берувчи брендини шакллантириш, кадрларни танлаш ва мослаштириш, ўқитиш ва ривожлантириш, истеъдодларни бошқариш ҳамда етакчилик компетенцияларини мустаҳкамлаш бўйича замонавий ёндашувлар муҳокама қилинди.

Очиқ профессионал мулоқот долзарб масалаларни чуқур таҳлил қилиш, реал амалий тажрибалар билан ўртоқлашиш ҳамда HR тизимларини янада самарали ташкил этиш бўйича муҳим хулосалар чиқариш имконини берди.

Мазкур ўқув ташрифи халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, инсон капиталини стратегик даражада бошқариш ҳамда марказий банк фаолиятига илғор халқаро тажрибаларни жорий этиш йўлида муҳим қадам бўлди.

Swiss National Bank жамоасига юқори даражадаги ташкилотчилик, очиқ мулоқот ва мазмунли тажриба алмашинуви учун самимий миннатдорлик билдирамиз.

USD = 12190.43
+49.05
EUR = 14362.76
+49.29
RUB = 162.09
+1.83
GBP = 16526.57
+83.5
JPY = 76.72
+0.35
CHF = 15594.77
+42.86
CNY = 1787.06
+5.88
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X