Марказий банк ижро аппарати Котибияти Экспедиция бўлими бошлиғи Маҳмуда Иркиновна Мирзаолимова Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан "Мўтабар аёл" кўкрак нишони билан тақдирланди.
Маҳмуда Мирзаолимова Марказий банк тизимидаги меҳнат фаолиятини 1998 йилда бошлаган. Фаолияти давомида Марказий банк Котибияти Девонхонаси, Назорат ва Экспедиция бўлимларида турли лавозимларда самарали фаолият юритиб келмоқда. Ҳозирги кунда Марказий банк ижро аппарати Котибияти Экспедиция бўлими бошлиғи лавозимида ишламоқда.
Кўп йиллик самарали меҳнати, тизим ривожига қўшган ҳиссаси ҳамда жамият ҳаётидаги фаоллиги инобатга олиниб, ушбу мукофот билан тақдирланди.
«Мўтабар аёл» кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 апрелдаги 257-сон қарорига мувофиқ таъсис этилган бўлиб, жамият ва давлат ҳаётида фаол иштирок этаётган, оиланинг мустаҳкамлигини таъминлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда миллий қадриятларни кенг тарғиб этишга муносиб ҳисса қўшаётган хотин-қизларга берилади.