Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банкнинг назорат тизими илғор SupTech (Supervisory Technology) технологиялари ва ечимлари ёрдамида такомиллаштирилади

Янгиланган сана:  3 Май 2021, 17:49
3 Май 2021

Молиявий секторни ислоҳ қилиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Жаҳон банки экспертларининг техник кўмагида инновацион SupTech технологиялари ва ечимлари билан ўзининг назорат тизими имкониятларини кенгайтириш учун кўп босқичли трансформация дастурини бошлади.

SupTech маълумотларни тезкор ва йирик миқдорда қайта ишлаш, жараёнларни автоматлаштириш ва оптималлаштириш, асосий рискларни таҳлил қилиш ва тенденцияларни аниқлаш орқали тартибга солувчиларга ички назорат жараёнларини молиявий секторнинг рақамли трансформациясига мос келадиган тарзда оптималлаштириш ва қайта ташкил этиш имконини берувчи технологиялар ва ечимларни ўз ичига олади.

Халқаро тажриба кўрсатмоқдаки, SupTech кўплаб назорат органлари учун маъмурий жараёнларни соддалаштириш, назорат функциялари харажатларини қисқартириш, қарорлар қабул қилиш тизимини такомиллаштириш, рискларни пасайтириш ва молиявий барқарорликни қўллаб-қувватлаш бўйича стратегик устувор йўналишга айланмоқда.

Назорат қилувчи органлар томонидан SupTech ечимларидан фойдаланилиши назорат қилинадиган ташкилотлар фаолиятида назорат юкини қисқартириш, маълумотлар тақдим этиш жараёнларини такомиллаштириш, меъёрий ҳужжатларга амал қилинишида харажатларни қисқартириш каби ҳолатларга ижобий таъсирини кўрсатади.

Узоқ муддатли истиқболда SupTech ёрдамида трансформациянинг амалга оширилиши молия соҳасидаги бошқа ислоҳотлар билан биргаликда Марказий банкка инклюзивлик, инновация, самарадорлик ва барқарор иқтисодий ўсишга асосланган ишончли молиявий тизимни ривожлантириш бўйича стратегик мақсадларга эришишда ёрдам беради.

USD = 10550.84
+8.18
EUR = 12804.50
-21.7
RUB = 142.11
-0.47
GBP = 14914.67
+12.62
JPY = 97.02
+0.16
CHF = 11673.87
-9.04
CNY = 1638.10
-3.39
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X