Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Коррупцияга қарши комплаенс-назорат тизими фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган семинар

Янгиланган сана:  23 Авг 2021, 12:00
23 Авг 2021
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида Коррупцияга қарши комплаенс-назорат ва ички аудит тизимини такомиллаштириш борасида бир ҳафталик ўқув семинари бўлиб ўтди.

Унда Марказий банкнинг Комплаенс-назорат ва ички аудитни амалга оширувчи ходимлар ҳамда ҳудудий бошқармалар бош аудиторларининг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган машғулотлар ўтказилди.
1.jpg

Семинар иштирокчилари Марказий банкнинг асосий вазифалари, хусусан, пул-кредит сиёсати ва пул бозоридаги операциялар, пруденциал назорат, инспекция текширувлари ва валюта назоратини амалга ошириш, харидларга оид масалалар, кадрлар билан ишлаш, тўлов тизимларини тартибга солиш, ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда бошқа йўналишларда билим ва кўникмаларини бойитишди. Шунингдек, коррупцион рискларни аниқлаш, баҳолаш ҳамда минималлаштиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш ҳамда ички аудитни халқаро тажрибалар асосида такомиллаштиришга оид малакаларини ҳам ошириш имконига эга бўлишди.

Иштирокчилар мазкур йўналишдаги муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотларга доир қарашлари, шунингдек, жамиятда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли ишлар борасида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдиришди.

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X