Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

АНОНС: Марказий банкда ОАВ вакиллари ва блогерлар билан медиа-мулоқот

Янгиланган сана: 10 Окт 2022, 17:59
10 Авг 2022
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида соҳавий медиа-мактаблар доирасида ОАВ вакиллари ва блогерлар учун “Молиявий хизматлар кўрсатишда замонавий янги тизим – афзаллик ва имкониятлар” мавзусида медиа-мулоқот бўлиб ўтади.

Медиа-мулоқотда жаҳон тажрибаси асосида мамлакатимизда молиявий хизматлар кўламини кенгайтириш мақсадида ташкил этилаётган янги тизим – “Тартибга солиш қумдони”нинг моҳияти, унда юридик шахсларнинг иштирок этиш шартлари ва бошқа муҳим маълумотлар мутахассислар томонидан батафсил шарҳлаб берилади.

Шунингдек, медиа-мулоқот дастуридан тўлов тизимлари фаолияти, бу борада жорий этилаётган янгиликлар хусусида ҳам тақдимот ўрин олган. 

Мазкур медиа-мулоқот иштирокчилари иқтисодий билимларини ошириш, мутахассислардан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олиш, ўзаро фикр ва тажриба алмашиш имконига эга бўлишади.

Сана: 12 август
Вақти: 11:00
Жойи: Марказий банк “А” биноси

Тадбирга оммавий ахборот воситалари вакиллари ва блогерлар таклиф этилади. Иштирок этишни истаганлар 71-212-73-31, 71-212-73-32, 71-212-60-52 телефон рақамлари орқали рўйхатдан ўтишлари сўралади.

USD = 12170.67
+20.83
EUR = 14048.60
+44.69
RUB = 152.30
+1.2
GBP = 16107.88
+67.66
JPY = 76.26
+0.12
CHF = 15249.56
+58.46
CNY = 1768.68
+6.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X