Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан давлат ва жамият ҳаётида фаол иштирок этаётган, ибратли ва ҳар томонлама намунали хотин-қизларни аниқлаш мақсадида “Йил аёли” миллий танлови ўтказиб келинмоқда.
Танловнинг республика босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими “Аёли эъзозланган юрт” шиори остида бўлиб ўтди. Унда давлатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ўз ҳиссасини қўшаётган, жамоатчилик ҳаётида фаол иштирок этиб келаётган бир гуруҳ хотин-қизлар рағбатлантирилди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хотин-қизлар бошланғич ташкилоти раиси, Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаменти бошқарма бошлиғи ўринбосари Умида Улуғходжаева ҳам ўзининг самарали меҳнати, хотин-қизлар масалаларидаги фаол иштироки учун диплом билан тақдирланди.
“Йил аёли” миллий танловининг республика босқичи ғолиблари тақдирланди
Янгиланган сана: 27 Дек 2022, 17:46