“Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқнома"га (рўйхат рақами: 3003, 2018 йил, 1 май) ҳамда “Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома"га (рўйхат рақами: 3028, 2018 йил, 29 июнь) ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Ушбу ўзгартиришлар асосан “Нақд пулларнинг электрон майдони” дастурий мажмуасини амалиётга жорий этиш билан боғлиқ.
Мазкур платформани дастлаб Тошкент шаҳридаги банк филиалларида синов тариқасида амалиётга жорий этиш кўзда тутилган бўлиб, кейинчалик республиканинг барча ҳудудларида йўлга қўйилади.
“Нақд пулларнинг электрон майдони” платформаси орқали тижорат банклари томонидан нақд пулларни бошқаришда янада эркинлик беришга қаратилган.
Бунда тижорат банклари бўлинмалари эҳтиёжидан ортиқча нақд пулларини мазкур платформа орқали таклиф этиши, нақд пулга талаби мавжуд тижорат банклари бўлинмалари эса ушбу нақд пулларни жалб қилиш бўйича келишувга эришишлари мумкин.
Ўз навбатида, платформа орқали нақд пулларга бўлган талаби қондирилмаган банк бўлинмалари Марказий банк томонидан нақд пуллар билан таъминланади.
Марказий банкнинг нақд пул муомаласига доир иккита йўриқномасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди
Янгиланган сана: 1 Май 2023, 11:56