Жорий йилнинг 18 декабрда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банкнинг раҳбар ходимлари ва мутахассислари ҳамда тижорат банкларнинг вакиллари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябрда қабул қилинган “Ипотека кредити механизмларини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли Фармонининг моҳиятини кенг ёритиш мақсадида семинар ўтказилди.
Тадбир жараёнида қатнашган иштирокчиларга қабул қилинган фармоннинг мазмун моҳияти ва унинг доирасида давлат муассасалари томонидан кутилаётган чора-тадбирлар тўғрисида тегишли маълумотлар берилди.
Мазкур семинар иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларига тегишли жавоблар Марказий банк ҳамда Молия вазирлиги вакиллари томонидан тақдим этилди. Шунингдек, қабул қилинган фармон юзасидан банк мутахассислари томонидан фикр алмашуви бўлиб ўтди.
На русском: СООБЩЕНИЕ ЦЕНТРАЛЬНОГО БАНКА