Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Банкларда рискларни назорат қилиш департаменти

Янгиланган сана: 5 Окт 2026, 16:18
  • Раҳбар: Абдувалиев Дилшод Анваржонович

Алоқа маълумотлари

71-212-73-03



Вазифа ва функциялар

Департаментнинг вазифалари:

  • Банк тизимида кредит, ликвидлилик, бозор, операцион ҳамда корпоратив бошқарув рискларини таҳлил қилиш ва уларнинг молиявий барқарорликка таъсирини баҳолаш;

  • Банк тизими бўйича эрта огоҳлантириш индикаторларини ишлаб чиқиш ва уларнинг доимий мониторингини амалга ошириш;
  • Рискларни назорат қилиш бўйича ягона методологик ёндашув ва индикаторларни шакллантириш ҳамда банклар фаолиятини таққослама таҳлил қилиш;
  • Аниқланган рисклар юзасидан таҳлилий хулосалар ва таклифлар тайёрлаш, шунингдек рискларни бошқариш тизимини халқаро стандартлар асосида такомиллаштиришга кўмаклашиш.

Департаментнинг функциялари:

  • Горизонтал ва таққослама таҳлиллар, стресс-тестлар ҳамда сценарий таҳлилларини амалга ошириш;

  • Тизимли рискларни аниқлаш, эрта огоҳлантириш индикаторларини ишлаб чиқиш ва мониторинг қилиш;
  • Рискларни бошқариш ва пруденциал назоратни такомиллаштириш бўйича таҳлилий маълумотлар, тавсиялар ва асосланган таклифлар тайёрлаш;
  • Заруратга кўра мақсадли текширувларни ўтказиш ҳамда Марказий банк раҳбариятини банк тизимидаги рисклар ва уларни камайтириш чоралари бўйича ахборот билан таъминлаш.

USD = 11987.16
+13.68
EUR = 13393.25
-43.39
RUB = 146.29
-0.3
GBP = 16060.40
-52.31
JPY = 75.71
+0.11
CHF = 14650.65
+13.14
CNY = 1796.96
+1.43
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X