Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Комплаенс-назорат хизмати

Янгиланган сана: 24 Июл 2026, 14:44
  • Раҳбар: Хамракулов Вохиджон Тохирович

Алоқа маълумотлари

71-212-60-40

Вазифа ва функциялар

Хизматнинг асосий вазифалари:

  • Марказий банк тизимида коррупцияга қарши курашиш тизимини самарали ишлашини таъминлаш ва назорат қилиш;
  • Марказий банк тизимида коррупция ҳолатларини барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш, уларга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш;
  • Марказий банк тизимида манфаатлар тўқнашуви ҳолатларини аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда олдини олиш чораларини кўриш.

Хизматнинг асосий функциялари:

  • Марказий банк тизимида коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш, уларнинг натижалари бўйича аниқланган хавф-хатарларни камайтириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;
  • Марказий банк фаолиятидаги коррупциявий ҳолатларни ва хавф-хатарларни аниқлаш мақсадида ходимлар орасида сўровлар ўтказиш;
  • Марказий банк ходимлари, шу жумладан коррупциявий хавф-хатари юқори бўлган лавозимлардаги ходимлар учун коррупцияни олдини олиш бўйича ўқув материалларини ишлаб чиқиш, режага мувофиқ тренинглар ва тарғибот тадбирларини ташкил этиш;
  • Марказий банк тизимидаги ходимлар томонидан коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига ва Марказий банкнинг коррупцияга қарши курашиш бўйича ички меъёрий ҳужжатларига риоя қилинишини мониторинг ва назорат қилиш.

USD = 11846.57
+37.38
EUR = 13240.91
+34.69
RUB = 138.95
+0.8
GBP = 15631.55
+29.25
JPY = 74.85
+0.2
CHF = 14209.63
+24.42
CNY = 1767.54
+6.18
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X