Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш департаменти

Янгиланган сана: 5 Окт 2026, 16:21
  • Раҳбар: Салимов Бекзод Бахтиёрович

Алоқа маълумотлари

Телефон: 71-212-61-19



Вазифа ва функциялар

Департаментнинг вазифалари: 

  • Банк-молия тизими барқарорлигини таъминлаш ва молия бозори иштирокчилари манфаатларини ҳимоя қилиш, кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ҳамда ушбу соҳадаги норматив-ҳуқуқий базани халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш

Департаментнинг функциялари:

  • кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда такомиллаштириш;
  • пруденциал нормативлар ва кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солишга оид талабларни халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқиш ва янгилаб бориш;
  • исломий молия хизматларини тартибга солиш, назорат қилиш ва бу соҳада норматив-ҳуқуқий базани ривожлантириш;
  • кредит ташкилотларида МҲХС талабларини ҳисобга олган ҳолда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботига оид норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
  • банклар учун иқлим ўзгариши билан боғлиқ молиявий таваккалчиликларни бошқариш бўйича тавсиялар ва талабларни ишлаб чиқиш;
  • халқаро молия ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш, қўшма таҳлиллар, дастур ва лойиҳаларда иштирок этиш;
  • норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини белгиланган тартибда давлат органларига киритиш ҳамда уларнинг муҳокамаларида иштирок этиш;
  • исломий молия фаолиятини тартибга солиш ва назорат қилиш услубиётини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш;
  • исломий молия операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби қоидаларини ишлаб чиқиш ҳамда ликвидликни бошқариш воситаларини жорий этишда иштирок этиш;
  • Марказий банк ва кредит ташкилотлари ходимларининг исломий молия соҳасидаги салоҳиятини ошириш, ўқув дастурлари ва семинарларни ташкил этиш ҳамда молиявий саводхонликни ривожлантириш ташаббусларида иштирок этиш.
USD = 11987.16
+13.68
EUR = 13393.25
-43.39
RUB = 146.29
-0.3
GBP = 16060.40
-52.31
JPY = 75.71
+0.11
CHF = 14650.65
+13.14
CNY = 1796.96
+1.43
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X