- Раҳбар: Хотамов Сардор Абдумажитович
Контакт маълумотлари
Телефон: 71-212-73-07Вазифа ва функциялар
Департаментнинг вазифалари
- банклар, нобанк кредит ташкилотлари ва тўлов ташкилотлари томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги (кейинги ўринларда – соҳа) қонунчилик ҳужжатлари ва ички назорат қоидаларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
- иқтисодий санкциялар билан боғлиқ таваккалчиликларни бошқариш тизимлари самарадорлигини баҳолаш;
- таваккалчиликка асосланган масофавий ва жойидаги назоратни ташкил этиш;
- таваккалчилик даражаси юқори бўлган операциялар, йўналишлар, схемалар ва тизимли камчиликларни аниқлаш, шунингдек тегишли таваккалчиликларни камайтириш бўйича чоралар кўриш;
- миллий ва секторлар даражасидаги таваккалчиликларни баҳолаш натижаларини инобатга олган ҳолда назорат остидаги ташкилотларнинг риск-профилларини баҳолаш ва таваккалчиликларни мониторинг қилиш;
- соҳа ва санкциявий комплаенс бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш, шу жумладан халқаро стандартлар, илғор амалиёт ва ихтисослашган халқаро ташкилотлар тавсияларини ўрганиш ҳамда жорий этиш;
- Департамент ваколатига кирувчи масалалар бўйича давлат органлари, халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорлик қилиш.
Департаментнинг функциялари
- назорат остидаги ташкилотлар фаолиятини таваккалчиликка асосланган ёндашув асосида масофадан таҳлил қилиш ва баҳолаш;
- банклар, нобанк кредит ташкилотлари ва тўлов ташкилотлари фаолияти бўйича стандарт ва кучайтирилган мониторингни ташкил этиш;
- соҳага оид ҳамда санкциявий комплаенс масалалари бўйича ҳисоботлар, маълумотлар ва бошқа ахборотларни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш;
- комплекс ва мавзули жойидаги назорат тадбирларини ўтказиш;
- қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилган ҳолатларда таъсир чоралари ва санкциялар қўллаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
- секторлар даражасида таваккалчиликларни баҳолашни ташкил этиш ва миллий даражада таваккалчиликларни баҳолаш жараёнларида иштирок этиш;
- халқаро стандартлар ва илғор амалиётни ўрганиш, шунингдек уларни жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
- Марказий банк номидан соҳа ва санкциявий комплаенс бўйича халқаро ҳамкорлик ва ўзаро алоқаларда иштирок этиш;
- Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармаларидаги тегишли бўлинмалар фаолиятини соҳа ва санкциявий комплаенс масалалари бўйича мувофиқлаштириш.