- Раҳбар: Зуннунов Зохиджон Закиржанович
Контакт маълумотлари
Телефон: 71-212-73-33Вазифа ва функциялар
-
банклар, микромолия банклари, исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банклар, тўлов ташкилотлари, тўлов тизимлари операторлари, валюта биржалари ва кредит бюролари фаолиятини лицензиялаш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш;
-
нобанк кредит ташкилотларини (микромолия ташкилоти, факторинг ташкилоти, кафолатлар бериш ташкилоти, ипотекани қайта молиялаштириш ташкилотини) ҳисоб рўйхатидан ўтказиш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш;
-
ломбард фаолиятини бошлаганлик ва тугатганлик тўғрисидаги хабарномаларни қабул қилиш;
-
банкнинг кузатув кенгаши, бошқаруви ва исломий молия кенгаши аъзолари, шунингдек муҳим аҳамиятга эга ходимлари лавозимига номзодларни лавозимига киришишидан олдин келишиш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш;
-
банк ва нобанк кредит ташкилотлари фаолияти соҳасидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш масалалари бўйича тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш;
-
банклар ва кредит бюроларининг уставларини ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш;
-
банк филиаллари ва банк хизматлари офисларини, шунингдек нобанк кредит ташкилотларининг филиалларини очганлик ва ёпганлик ҳақидаги хабарномаларни қабул қилиш;
-
Марказий банк томонидан берилган лицензиялар ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг, шунингдек қабул қилинган хабарномаларнинг реестрини юритиш;
-
банкларнинг депозит сертификатларини чиқариш ва муомалада бўлиш шартларини ҳамда уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказиш;
- банкларнинг аудиторлик текширувларини ўтказиш ҳуқуқи учун аудиторнинг малака сертификатини бериш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш.