Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Марказий банк "CERT-CBU" киберхавфсизлик маркази

Янгиланган сана: 29 Июл 2026, 19:32
  • Раҳбар: Хамидов Хусан Мирсидикович

Алоқа маълумотлари

71 212-60-88

Вазифа ва функциялар

Марказнинг вазифалари:

  • тўлов тизими операторлари, кредит ва тўлов ташкилотлари фаолиятида ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш, шунингдек, уларнинг ахборот тизимлари ва ресурсларида ҳамда муҳим ахборот инфратузилмаси объектларида киберхавфсизликни таъминлаш;
  • ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизлик рискларининг юзага келиш омилларини текшириш, хатарларини олдини олиш тизимларини татбиқ этиш ва қўллаш чораларини кўриш;
  • банк ва тўлов тизимларида рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларни мониторинг ва таҳлил қилиш ва ҳудудларда рақамли технологиялар воситасида содир этиладиган ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш.

Марказнинг функциялари:

  • тўлов тизими операторлари, кредит ва тўлов ташкилотлари фаолиятида киберхавфсизлик ҳодисалари ҳамда таҳдидлари бўйича тезкор маълумотлар алмашинувини ташкил этиш;
  • киберхавфсизлик ҳодисаларининг сабабларини аниқлаш ва бундай ҳодисаларнинг такрорланишини олдини олиш учун маълумотларни таҳлил қилиш ва тиклаш;
  • муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг киберхавфсизлиги ҳамда ҳудудлардаги тижорат банклари филиалларида рақамли технологиялар воситасида содир этилган ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича масъул ходимларни ўқитиш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • ахборот тизимлари ва ресурсларида юзага келиши мумкин бўлган киберхавфсизлик рискларини аниқлаш, уларни таҳлил қилиш, баҳолаш ва уларни камайтириш чораларини кўриш, хатарларни олдини олиш тизимларини татбиқ этиш чораларини кўриш;
  • тўлов тизими операторлари, кредит ва тўлов ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурсларида киберхавфсизликнинг таъминланганлик ҳолатини масофадан туриб ўрганиш ва аниқланган заифликлар бўйича уларга тавсия ва кўрсатмалар бериш;
  • банк ва тўлов тизимларида аниқланган фрод амалиётлари тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш, Марказий банк билан тўлов тизими операторлари, кредит ва тўлов ташкилотлари ўртасида ўзаро маълумот алмашинувини таъминлаш;
  • банк ва тўлов тизимларида банк карталари билан боғлиқ шубҳали фрод операцияларига тезкор таъсир чораларини кўриш ҳамда уларни олдини олиш бўйича белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар билан ҳамкорлик қилиш.
USD = 11987.16
+13.68
EUR = 13393.25
-43.39
RUB = 146.29
-0.3
GBP = 16060.40
-52.31
JPY = 75.71
+0.11
CHF = 14650.65
+13.14
CNY = 1796.96
+1.43
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X