Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк ижро аппарати

Янгиланган сана:  16 Фев 2024, 14:56
  • Раҳбар: Эрназаров Олимжон Юлдашалиевич

Контакт маълумотлари

Телефон: 71-212-60-35



Вазифа ва функциялар

- Департаментнинг вазифалари:
  • Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарор ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ҳамда унинг Девони топшириқлари, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси қарор, фармойиш, баёни ва топшириқлари ҳамда Марказий банк Бошқаруви қарори ва баённомалари, Марказий банкнинг буйруқ ва фармойишларини Марказий банкнинг таркибий бўлинмалари, ҳудудий бош бошқармалари, тизимга кирувчи корхона ва ташкилотлар томонидан ўз вақтида ижро этилишини ташкил этиш, уларнинг бажарилиши бўйича тизимли назорат ўрнатиш;
  • электрон иш юритиш ва ҳужжатлар айланиши тизими асосида ҳужжатлар ва топшириқларнинг ўз вақтида ижро этилишини, уларнинг ҳаракати, таҳлили ва назоратининг ягона тизими амалга оширилишини таъминлаш;
Департаментнинг функциялари:
  • Марказий банкнинг республика аппаратида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сонли қарорларига мувофиқ ҳужжатлар ва топшириқларнинг ўз вақтида ижро этилиши бўйича ишларни мувофиқлаштиради;
  • Марказий банк тизимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан 2009 йил 30 августда тасдиқланган «Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари, уларнинг таркибий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ҳамда ижро интизомининг аҳволи мониторингини олиб бориш тартиби» талабларининг бажарилишини ташкил этади;
  • ҳужжатлар ва топшириқларнинг автоматлаштирилган назоратга қўйилишини, уларнинг бажарилишини назорат қилиб боришни, ижро интизомини таъминловчи электрон иш юритиш ва ҳужжатлар айланиши ягона тизимининг маълумотлар базасини юритади.

USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X