Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Микромолия бозори иштирокчилари фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш департаменти

Янгиланган сана: 24 Фев 2026, 15:22
  • Раҳбар: Шерипбаев Фаррух Батирович

Контакт маълумотлари

Телефон: 71-212-73-09

Вазифа ва функциялар

Департментнинг вазифалари:

  • нобанк кредит ташкилотлари, кредит бюролари, шу билан бирга бошқа тижорат банкларининг микромолиялаштириш бо йича фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қиллиш;
  • микромолля банкларини ташкил этиш ва микромолия ташкилотларини микромолия банкларига трансформация қилиш механизмини яратиш;
  • микромолия бозорини ривожлантириш юзасидан тегишли таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни мувофиқлаштириш;
  • нобанк кредит ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ҳамда уларнинг фаолияти устидан назоратга қаратилган чораларни кўриш;
  • Марказий банк томонидан белгиланган пруденциал нормативлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг нобанк кредит ташкилотлари томонидан бажарилишини назорат қилиш;
  • микромолия банклари ва нобанк кредит ташкилотлари дучор болиши мумкин бўлган таваккалчиликларни аниқлаш, бошқариш, мониторинг қилиш механизмларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

Департаментнинг функциялари:


нобанк кредит ташкилотлари, кредит бюролари, шу билан бирга бошқа тижорат банкларининг микромолиялаштириш бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишда:

  • нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини, шу билан бирга банкларнинг микромолиялаштириш бойича фаолиятини таҳлил қилиш мақсадида кредит ташкилотларидан ва Марказий банкнинг ҳудудий бош бошқармаларидан барча тегишли маълумотларни олиш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш;
  • микромолия бозори иштирокчилари фаолиятига доир асосий молиявий корсаткичлар ҳамда департмент ваколатига тегишли масалалар бо йича маълумотнома ва бошқа материалларни тайёрлаш;
  • нобанк кредит ташкилотларини назорат қилиш механизмларини, шу жумладан, уларнинг фаолияти билан боглиқ таваккалчиликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш чоралари бо йича таҳлилий маълумотларни Марказий банк раҳбарияти, Банк назорати қўмитаси ва бошқарувига таклифлар киритиш;
  • Марказий банкнинг тегишли департментлари билан биргаликда Марказий банк, тижорат банклари ва нобанк кредит ташкилотлари ходимлари ва банк операцияларининг алоҳида турларини амалга оширувчи ташкилотларнинг ходимлари учун Департмент фаолияти билан боғлиқ семинарлар ташкил этиш;
  • микромолия хизматлари оммабоплигининг долзарб муаммолари, халқаро тажрибани ўрганиш ва уни республика микромолия бозорида қўллаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
  • нобанк кредит ташкилотларининг кредитлаш, молиялаштириш имкониятларини ўрганиш;
  • нобанк кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш бўйича халқаро ташкилотлар (Халқаро валюта фонди, Жаҳон банки ва бошқалар) билан ахборот алмашишда, ҳамкорликда қатнашиш;

нобанк кредит ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ҳамда уларнинг фаолияти устидан назоратга қаратилган чораларни кўришда:

  • нобанк кредит ташкилотлари фаолияти назорати технологияларини жорий этишда зарур бўлган тегишли ҳужжатларни халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқиш;
  • Марказий банк раҳбарияти ва бошқарувини, шунингдек Банк назорати қўмитасини Департмент ваколатига кирувчи масалалар бўйича таҳлилий ахборотлар билан таъминлаш;
  • нобанк кредит ташкилотларида ўтказилган текшириш натижалари юзасидан Инспекция департменти томонидан тақдим этилган текшириш ҳисоботи (далолатномаси) бўйича Банк назорати қўмитаси муҳокамасига умумлаштирилган маълумотнома тайёрлаш;
Марказий банк томонидан белгиланган пруденциал нормативлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларининг нобанк кредит ташкилотлари томонидан бажарилишини назорат қилишда:

  • нобанк кредит ташкилотлари учун молиявий ҳисоботлар тузиш;
  • нобанк кредит ташкилотлари баланс маълумотлари ва ўрнатилган шаклларда молиявий кўрсаткичлари бўйича ҳисоботларини қабул қилиш ва мониторинг ўтказиш;
  • нобанк кредит ташкилотлари томонидан Қонунлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгилаб қўйилган меъёрлар ёки талаблар бузилган ҳолатларда Қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли чораларни қўллаш юзасидан Банк назорати қўмитасига таклифлар киритиш.
USD = 11952.73
+15.13
EUR = 14021.75
+60.73
RUB = 159.48
+0.01
GBP = 16248.54
+129.2
JPY = 76.34
+1.42
CHF = 15292.64
+131.86
CNY = 1750.50
+2.37
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X