Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Молиявий бошқарув ва бухгалтерия ҳисоби департаменти

Янгиланган сана: 9 Июл 2026, 19:35
  • Раҳбар: Мавлюдов Темур Хайратдинович

Алоқа маълумотлари

Телефон: 71-212-61-37



Вазифа ва функциялар

Департаментнинг вазифалари:
  • Марказий банк амалга оширадиган харажатларини даромадлар ва харажатлар молиявий режасига мувофиқ молиялаштиради ва назорат қилади;
  • Марказий банк тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини ишлаб чиқади;
  • Ўзбекистон Республикаси Марказий банки фаолияти билан боғлиқ молия-хўжалик операцияларини амалга оширади ва ҳисобини юритади;
  • Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги корхона ва ташкилотлар ҳамда Бош бошқармаларининг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилади.
Департаментнинг функциялари:
  • Ўзбекистон Республикаси Марказий банки маблағларидан тўғри ва самарали фойдаланилиши ва тушаётган даромадларнинг тўғри кирим қилиниши устидан назоратни амалга оширади;
  • Марказий банкнинг йиллик даромадлари ва харажатлари молиявий режасини ишлаб чиқади;
  • Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тизими ходимларининг штатлар жадвалини ишлаб чиқади;
  • Ўзбекистон Республикаси Марказий банки аппаратини, унинг Бош бошқармаларини ҳамда ҳузуридаги корхона ва ташкилотларни сақлаш харажатларига маблағлар ажратади;
  • Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг молиявий фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботни тайёрлашда қатнашади.

USD = 11987.16
+13.68
EUR = 13393.25
-43.39
RUB = 146.29
-0.3
GBP = 16060.40
-52.31
JPY = 75.71
+0.11
CHF = 14650.65
+13.14
CNY = 1796.96
+1.43
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X