Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Молиявий барқарорлик департаменти

Янгиланган сана: 21 Июл 2026, 09:27
  • Раҳбар: Джуманазаров Учқун Худайназарович

Контакт маълумотлари

Телефон: 71 212-73-93

Вазифа ва функциялар

Департаментнинг вазифалари:

  • Тизимли хатарларни аниқлаш;

  • Молия тизимининг тизимли хатарларга бардошлилигини баҳолаш;

  • Макропруденциал сиёсат йўналишларини ҳамда воситаларни ишлаб чиқиш ва қўллаш.

Департаментнинг функциялари:

  • Даврий ва таркибий тизимли хатарлар, шунингдек иқлим ўзгариши билан боғлиқ хатарларни ифодаловчи эрта огоҳлантирувчи кўрсаткичларни шакллантиради, хатарлар харитаси, молиявий шароитлар ва стресс индексларини ҳисоблайди ва таҳлил қилиб боради;

  • Тизимли хатарларни аниқлаш бўйича эконометрик моделларни ишлаб чиқади;

  • Макромолиявий шароитлари ва тенденцияларни, бошқа давлатлар марказий банкларининг молиявий барқарорлик шарҳларида кўзда тутилган хатарлари ва кутилмаларини кузатиб боради;

  • Банк ва нобанк молия секторларини таҳлил қилади, тизимли хатарларни аниқлаш бўйича сўровномалар ўтказади;

  • Уй хўжалиги секторини, шунингдек аҳоли қарз юки ҳолатини таҳлил қилади, аҳоли орасида қарз мажбуриятлари бўйича сўровномалар ўтказади;

  • Корпоратив секторини таҳлил қилади;

  • Кўчмас мулк бозори секторини таҳлил қилади, уй-жойларнинг фундаментал қийматини аниқлаш бўйича моделларни ишлаб чиқади;

  • Капитал бозорини таҳлил қилади, халқаро молия бозорларидаги вазиятни ўрганиб боради;

  • «Молиявий барқарорлик шарҳи»ни тайёрлайди ва чоп этади;

  • Top-down стресс-тестни амалга ошириш учун макроиқтисодий сценарийларни ишлаб чиқади;

  • Макроиқтисодий шокларнинг молия тизимига таъсирини боғловчи ёрдамчи эконометрик моделларни (satellite models) ишлаб чиқади;

  • Молиявий барқарорлик кўрсаткичларини баҳолашда эконометрик моделларини ишлаб чиқади;

  • Тизимли хатарларга бардошлилигини баҳолаш бўйича тўловга қобилиятлилик, ликвидлик ва иқлим стресс-тестларини ўтказади;

  • Молия тизимидаги ўзаро тарқалиш хатарларини баҳолайди;

  • Макропруденциал буферлар даражасини миқдорий ёндашувлар орқали белгилаш учун эконометрик моделларни ишлаб чиқади;

  • Макропруденциал сиёсат йўналишларини ишлаб чиқади ва унинг бошқа макроиқтисодий сиёсат йўналишлари билан ўзаро мувофиқлигини баҳолайди;

  • Макропруденциал воситалар, жумладан тизимли хатар буферини ишлаб чиқади, қўллайди ва такомиллаштириб боради;

  • Макропруденциал капитал буферлар даражасини белгилаш бўйича асослар ишлаб чиқади;

  • Контрциклик капитал буфери даражасини миқдорий ёндашувлар орқали аниқлаш бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширади ва таклифларни тайёрлайди;

  • Тизимли аҳамиятга эга молик банкларни аниқлаш бўйича ҳисоб-китобларни амалга оширади ва уларни белгилаш бўйича таклифларни тайёрлайди;

  • Макропруденциал воситалар самарадорлигини баҳолайди;

  • Молиявий барқарорлик кенгаши котибияти функцияларини бажаради;

  • Макропруденциал сиёсат асосларини такомиллаштириш йўналишида тадқиқотлар олиб боради.

USD = 12101.84
+53
EUR = 13811.83
+70.13
RUB = 153.75
+0.87
GBP = 16183.79
+74.49
JPY = 74.08
+0.18
CHF = 14854.35
+26.83
CNY = 1787.65
+8.65
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X