Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Монетар операциялар департаменти

Янгиланган сана: 21 Июл 2026, 20:43
  • Раҳбар: Усманалиев Ҳумоюн Тахирзода

Алоқа маълумотлари

Телефон: 71-212-60-85



Вазифа ва функциялар

Департамент вазифалари:

  • пул-кредит сиёсатининг трансмиссия механизми ва операцион тизимини ривожлантириш;

  • пул-кредит сиёсати инструментларини, шу жумладан ислом молияси тамойилларига асосланган инструментларни такомиллаштириш ва жорий этиш;

  • банк тизими ликвидлигини прогнозлаш, бошқариш ҳамда фавқулодда ликвидликни қўллаб-қувватлаш механизмларини ривожлантириш;

  • пул-кредит сиёсати операциялари бўйича рискларни бошқариш ва гаров таъминоти тизимини такомиллаштириш;

  • ички валюта бозорининг барқарор фаолиятини таъминлаш;

  • валюта бозори ва пул бозори операцияларини мониторинг қилиш ҳамда таҳлил қилиш;

  • молия бозори инфратузилмасини ривожлантириб боришда иштирок этиш;

  • ҳосила молиявий инструментлар ва хеджирлаш механизмларини ривожлантириш;

  • фаолияти доирасида халқаро молия институтлари ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш.

Департамент функциялари:

  • банклараро пул бозорида ликвидлик бериш ва жалб қилиш бўйича операцияларни амалга ошириш;

  • банк тизими ликвидлигини прогнозлаш ва бошқариш, зарурат туғилганда фавқулодда қўллаб-қувватлаш кредитларини ажратиш механизмларини амалга ошириш;

  • ички валюта бозори операцияларини мониторинг қилиш, хорижий валютага бўлган талаб ва таклифни таҳлил қилиш;

  • пул-кредит сиёсати, монетар операциялар, ислом молияси тамойилларига асосланган пул бозори инструментлари ҳамда ҳосила молиявий инструментлар бўйича норматив-ҳуқуқий базани ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;

  • молия бозори инфратузилмасини ривожлантириш, валюта ва фоиз хатарларини бошқариш инструментларини жорий этиш ҳамда халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни амалга ошириш.

USD = 11987.16
+13.68
EUR = 13393.25
-43.39
RUB = 146.29
-0.3
GBP = 16060.40
-52.31
JPY = 75.71
+0.11
CHF = 14650.65
+13.14
CNY = 1796.96
+1.43
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X