- Раҳбар: Ахмедов Жамшид Юсупович
Контакт маълумотлари
Телефон: 71-212-61-22Вазифа ва функциялар
Департаментнинг асосий вазифа ва функциялари:
-
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд пул муомаласини ташкил этиш бўйича Марказий банкнинг қонун билан мустаҳкамланган фаолиятининг услубий таъминоти ва йўналишларини белгилаш;
- нақд пулларни банк кассалари орқали айланишини, муомаладаги ва Марказий банкнинг захира фондидаги нақд пуллар миқдорини, унинг ўзгариши, шунингдек, аҳоли ва хўжалик субъектларига уларнинг депозит ҳисобварақларидан узлуксиз нақд пул маблағларини берилиши бўйича таҳлил ва мониторинг ишларини олиб бориш;
- нақд пул оқими ва йўналишлари, нақд пулдаги ҳисоб-китобларнинг ҳолати бўйича маълумотларни таҳлил қилган ҳолда, нақд пулларни ҳудудлар ўртасида қайта тақсимлашни амалга ошириш;
- банкнот ва тангалар структураси миқдори ва ҳажмининг ўзгариб бориши бўйича таҳлилий ҳисоботларни юритиш ва такомиллаштириш, муомаладаги нақд пуллар ҳажмини оптималлаштириш масалалари юзасидан тегишли таҳлилий маълумотлар ва таклифлар тайёрлаш;
- пул белгиларини тайёрлаш, нақд пулларни сақлаш, ташиш ва инкассо қилиш, шунингдек эскирган ва тўловга яроқсиз тоифасидаги банкнот ва тангаларни муомаладан қайтариб олиш ва белгиланган тартибда йўқ қилиш борасидаги ишларни ташкил этиш;
- хорижий давлатлар тажрибаларини ўрганиш ва яқиндан танишиш (хизмат сафарларига чиқиш) натижалари бўйича нақд пул муомаласини ташкил этишга доир илғор халқаро тажрибаларни ва маҳсулотларнинг янги турларини жорий этиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва амалиётга татбиқ этиб бориш;
- нақд пул муомаласини такомиллаштириш, касса ишлари ва инкассация хизмати кўрсатишнинг янги механизмларини жорий этиш ҳамда ушбу йўналишларни автоматлаштириш ва маълумотлар алмашинувини рақамлаштириш бўйича тегишли чоралар кўриш;
- муомалага чиқариладиган янги номинал қийматидаги банкнот ва тангаларнинг намуналари ва дизайнини белгиланган тартибда келишган ҳолда тасдиқлаш ва муомалага киритилиши ёки қайтариб олиниши юзасидан оммавий ахборот воситалари учун маълумот тайёрлаш.