Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Сафарбарлик ишлари ва фуқаро муҳофазаси бўлими

  • Раҳбар: Рахимов Ихтиёр Каримович

Контакт маълумотлари

Телефон: 71-212-60-57

Вазифа ва функциялар

Департаментнинг асосий вазифалари:

 

  •       Марказий банк тизимида фуқаро муҳофазаси ишларини ташкил этиш, тегишли меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва амалда тадбиқ этиш; 

  • фавқулодда вазиятларни бартараф этиш, ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ҳаёти ва саломатлиги, моддий ва маънавий қадриятларни муҳофаза қилиш, шунингдек тинчлик ва уруш вақтида фавқулодда вазиятлар вужудга келганда уларнинг оқибатларини тугатиш ҳамда зарарларини камайтириш чора-тадбирларини режалаштириш ва амалга ошириш;

  • фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай ҳоллардагихатти-ҳаракатларни бошқаришни ташкил этиш;

Ҳарбий хизматга мажбур ходимларни ҳисобга олиш ва бронлаш бўйича:

  • ҳарбий хизматга мажбур ходимларни  ҳисобга олиш ва бронлаш;

  • Марказий банк тасарруфидаги ташкилотларда ҳарбий хизматга мажбур ходимларни ҳисобга олиш ва бронлаш ишларини ташкил этиш ва назоратга олиш;

Департаментнинг асосий функциялари:

  • Марказий банк тасарруфидаги ташкилотларда фуқаро муҳофазаси тадбирларини ўтказилишини назорат қилади ва амалий ёрдам кўрсатади; 
  • фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ходимларни ва уларнинг оила аъзоларини, қимматликларни, ҳужжатларни эвакуация қилиш (вақтинча кўчириш) тадбирларини амалга оширишни мувофиқлаштиради;
  • объектларни ва ходимларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида тегишли вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорлик ўрнатади;
  • Марказий банк тизимида ҳарбий сафарбарлик, фуқаро муҳофазаси ва ҳарбий хизматга мажбур ходимларни ҳисобга олиш ва бронлаш масалаларини бажаришда Вазирликлар ва идоралар талабномаларига асосан Марказий банк номидан ҳисобот, маълумот ва ахборотлар тайёрлайди ҳамда ўрнатилган тартибда тақдим этади;
  • Марказий банк тасарруфидаги корхоналарга соҳа бўйича вазифаларни самарали амалга ошириш учун услубий қўлланмалар, қоида ва йўриқномалар ишлаб чиқади ва бажарилишини назорат қилади;
USD = 12620.09
+19.95
EUR = 13599.41
-42.76
RUB = 136.73
+0.81
GBP = 15892.48
-16.46
JPY = 83.33
+0.09
CHF = 13926.38
+8.19
CNY = 1745.42
+1.99
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X