Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Тадқиқотлар ва таҳлил департаменти

Янгиланган сана: 6 Окт 2026, 10:02
  • Раҳбар: Ваканат

Алоқа маълумотлари

Телефон: 71-212-60-09

Вазифа ва функциялар

Департаментнинг асосий вазифалари:

  • Марказий банк фаолиятига доир иқтисодиётдаги долзарб масалалар юзасидан фундаментал ҳамда илмий-амалий тадқиқотлар олиб бориш;

  • иқтисод тармоқларида имкониятлар ва хатарларни даврий таҳлил қилиб бориш;

  • қўшма тадқиқотларни амалга ошириш орқали маҳаллий ва хорижий тадқиқот марказлари, олий таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар, молия институтлари ҳамда экспертлар билан илмий ҳамкорликни ривожлантириш;

  • Марказий банкда тадқиқотчилар, билим ва ғояларни бирлаштирувчи “Тадқиқот майдони” фаолиятини ривожлантириш, илмий-таҳлилий фаолият учун қулай муҳит шакллантириш ҳамда тадқиқот грантлари ва стипендияларига оид дастурларни амалга ошириш ва такомиллаштириб бориш;

Департаментнинг асосий функциялари:

  • Марказий банкнинг устувор йўналишларидан келиб чиқиб, тадқиқот дастурларини шакллантириш;

  • макроиқтисодий жараёнлар, пул-кредит сиёсати самарадорлиги, молиявий барқарорлик, банк тизими ривожи, банк сектори рисклари, макропруденциал воситалар, рақамли молия ва бошқа долзарб йўналишлар бўйича тадқиқот лойиҳаларини режалаштириш ва амалга ошириш орқали мазкур йўналишларни илмий-таҳлилий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш;

  • хорижий марказий банклар томонидан кенг қўлланиладиган таркибий моделларни ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон иқтисодиётига мослаштириш;

  • тадқиқот ва таҳлил натижалари асосида шарҳлар, таҳлилий материаллар, тақдимотлар ҳамда амалий таклифлар тайёрлаш;

  • илмий семинарлар, конференциялар, тадқиқот лойиҳалари ва ҳамкорлик ташаббусларини ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштириш.

USD = 11987.16
+13.68
EUR = 13393.25
-43.39
RUB = 146.29
-0.3
GBP = 16060.40
-52.31
JPY = 75.71
+0.11
CHF = 14650.65
+13.14
CNY = 1796.96
+1.43
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X