- Раҳбар: Зияев Рустам Мирзаевич в.б.
Алоқа маълумотлари
71 212-60-99Вазифа ва функциялар
Департаментнинг асосий вазифалари:
- тўловлар ва тўлов тизимлари, тўлов хизматлари бозорини назорат қилиш;
- тўлов тизимлари операторлари ва тўлов ташкилотлари фаолиятини назорат қилиш ва кузатувни амалга ошириш.
Департаментнинг асосий функциялари:
- кузатув ва масофавий таҳлил натижаларига кўра департамент ўз ваколати доирасида таваккалчиликларни баҳолаш натижалари ва аниқланган таваккалчиликлар асосида тўлов тизими субъектларини бевосита жойларда инспекция текширувидан ўтказиш юзасидан Банк назорати қўмитасига ахборот ва таклиф киритиш;
- тўлов тизими субъектлари томонидан тўловларни амалга ошириш ва тўлов тизимида ишлаш тартиби бузилган ҳолларда уларга нисбатан тегишли чора ва санкциялар қўллаш масаласи бўйича Банк назорати қўмитасига таклиф киритиш;
- тўлов тизимларининг самарадорлиги ва ишончлилик даражасини ошириш ҳамда таваккалчиликларни камайтириш мақсадида талабларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш ишларини ташкил этиш.










