Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Тўлов тизимларини ривожлантириш департаменти

Янгиланган сана: 21 Июл 2026, 11:34
  • Раҳбар: Усманов Джамшид Камaлович

Алоқа маълумотлари

Телефон: 71-212-61-29



Вазифа ва функциялар

Департаментнинг асосий  вазифалари:

  • тўлов тизимлари ишлашининг барқарорлигини таъминлаш, тўлов хизматлари бозорини ривожлантириш, нақд пулсиз ҳисоб-китобларни такомиллаштириш ҳамда янги тўлов хизматларини жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш ҳисобланади.

Департаментнинг асосий функциялари:

  • Марказий банкнинг Ҳисоб-китоблар клиринг тизими, QR-онлайн, банклараро ва тезкор тўлов тизимлари фаолиятини ривожлантириш, хизмат кўрсатиш доирасини кенгайтириш ва уларнинг узлуксиз фаолияти билан боғлиқ ишларни мувофиқлаштириш;

  • тўлов хизматлари бозорини, миллий ва халқаро банк карталарига хизмат кўрсатувчи миллий тўлов тизимларини ривожлантириш, банк карталари асосида ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш, тўлов терминаллари, банкоматлар ва бошқа ўз-ўзига хизмат кўрсатиш қурилмалари тармоғини кенгайтириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

  • замонавий тўлов воситалари ва технологияларини, жумладан QR-код, NFC, мобил илова ва бошқа контактсиз тўлов хизматларини ривожлантириш, онлайн тўлов хизматларини оммалаштириш ҳамда аҳоли ва бизнес субъектлари учун янги тўлов хизматларини жорий этиш ишларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш.

  • тўлов тизимлари фаолияти, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар, банк карталари, электрон пуллар муомаласи ва Департамент ваколатига оид бошқа йўналишлар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, уларнинг амалиётга жорий этилиши ва ижросини ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштириш;

  • нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини такомиллаштириш, тўлов ҳужжатларидан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларни ривожлантириш ҳамда тўлов хизматларининг оммабоплиги ва самарадорлигини ошириш.

USD = 11820.48
+19.25
EUR = 13766.13
+28.32
RUB = 137.51
+0.78
GBP = 16059.30
+34.41
JPY = 74.04
+0.02
CHF = 14703.92
+49.47
CNY = 1758.76
+2.76
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X