Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Уй-жой ва ипотека бозорини ривожлантириш бошқармаси

Янгиланган сана: 30 Июл 2026, 12:22
  • Раҳбар: Ражабов Адхам Зарипжонович

Алоқа маълумотлари

71 212 62 64

Вазифа ва функциялар

Бошқарманинг вазифалари

  • Аҳолини ипотека кредитлари орқали уй-жой билан таъминлаш, эскроу тизими асосида улушли қурилишни лойиҳавий молиялаштириш, уй-жой қурилишини кредит маблағлари ҳисобидан молиялаштиришга доир Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
  • тижорат банклари томонидан аҳолига ажратилган ипотека кредитлари, кўп квартирали уй-жой қуриш учун ажратилган кредитлар ҳисобини юритиш ва бу борада банклар фаолиятини амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлигини мониторинг қилиб бориш;
  • бошқарув сервис компаниялари фаолиятига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари учун таклиф ва мулоҳазалар ишлаб чиқиш, уларга ажратилган кредитлар бўйича мониторинг чораларини олиб бориш;
  • тижорат банклари томонидан уй-жойлар қурилишини молиялаштириш ва аҳолига ипотека кредитлари ажратилишини такомиллаштиришда Халқаро молия институтлари, вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳамкорликни амалга ошириш.

Бошқарманинг функциялари

  • давлат уй-жой дастурлари ижроси Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари, мажлис баёнлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларини кўриб чиқиб, Марказий банкнинг таклиф ва мулоҳазаларини тайёрлайди;
  • аҳолини ипотека кредитлари орқали уй-жой билан таъминлаш ва эскроу тизими асосида улушли қурилишни лойиҳавий молиялаштириш, уй-жойлар қурилишини кредит маблағлари ҳисобидан молиялаштириш юзасидан тижорат банклари ва Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармалари томонидан олиб борилаётган ишларни мониторинг қилади;
  • “Янги Ўзбекистон” массивларида уй-жойлар қурилишини молиялаштириш учун тижорат банклари томонидан пудрат ташкилотларига қонунчилик ҳужжатлари ва банкнинг ички қоидаларига мувофиқ кредитлар ажратилишини мониторинг қилади;
  • эскроу ҳисобварағига киритиладиган улушдорларнинг маблағлари ҳамда лойиҳавий молиялаштириш доирасида пудрат ташкилотларига ажратиладиган кредитлар ҳисобини юритади ва бу борада тижорат банклари фаолиятини мониторинг қилади ва мувофиқлаштиради;
  • секьюритизация механизми доирасида тижорат банклари томонидан махсус ваколатли ташкилотга ўтказилган ипотека кредитлари портфели ҳисобини юритади ҳамда тижорат банклари томонидан махсус ваколатли ташкилотга ўтказилган ипотека кредитлари бўйича қарздор томонидан қайтариладиган асосий қарз ва фоиз тўловларини белгиланган муддатларда ушбу ташкилотга ўтказилишини мувофиқлаштиради;
  • уй-жой ва ипотека бозорининг жорий ҳолати, хорижий илғор тажрибалар ҳамда мавжуд хатарларни ёритишга қаратилган “Уй-жой бозори умумий таҳлили” шарҳи ва бошқа таҳлилий материалларни тайёрлайди;
  • тижорат банклари томонидан уй-жойлар қурилишини молиялаштириш ва аҳолига ипотека кредитлари ажратишини такомиллаштиришда халқаро молия институтлари, вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликни амалга оширади.
USD = 11948.58
+58.63
EUR = 13793.44
+76
RUB = 144.29
+0.36
GBP = 16162.84
+118.54
JPY = 75.10
+0.44
CHF = 14725.88
+65.03
CNY = 1771.81
+9.11
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X