Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Ҳалқаро ҳамкорлик департаменти

Янгиланган сана:  13 Янв 2021, 16:36
  • Раҳбар: Абдуганиев Лазиз Абдувоҳидович

Контакт маълумотлари

Телефон: 71-212-60-90

Вазифа ва функциялар

Департаментнинг вазифалари:
  • Марказий банкнинг халқаро молия институтлари ва ташкилотлари, бошқа давлатларнинг марказий банклари, чет эл банклари ва компаниялари, шунингдек давлатлараро ва интеграцион бирлашмалар доирасида ҳамкорлик қилиш соҳасида Марказий банкнинг ягона сиёсатини таъминлаш;
  • фаолиятини Халқаро валюта фонди (ХВФ) билан ўзаро ҳамкорликда юритиш;
  • Марказий банкнинг коммуникация сиёсатини шакллантириш ва амалга оширишда иштирок этиш;
  • Марказий банк фаолиятининг долзарб жиҳатлари бўйича жамоатчилик, миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларини хабардор қилиб боришни таъминлаш;
  • Марказий банкнинг протокол-ташкилий тадбирларини амалга ошириш;
  • чет эл банклари ваколатхоналарини аккредитациядан ўтказиш.

Департаментнинг функциялари:
  • халқаро молия институтлари ва ташкилотлари, жумладан Халқаро валюта фонди (ХВФ), Жаҳон банки гуруҳи (ЖБГ), Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ), Европа инвестиция банки (ЕИБ), Ислом тараққиёт банки гуруҳи (ИТБГ) билан ҳамкорлик қилиш масалаларида Марказий банк манфаатларини тақдим қилиш;
  • Марказий банкнинг чет эл марказий банклари, молия муассасалари, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган хорижий банклар ва ташкилотлар ваколатхоналари билан алоқалар ўрнатиш, кенгайтириш ва мувофиқлаштириш;
  • Марказий банк фаолиятини такомиллаштириш ва мамлакат банк-молия соҳасини ривожлантиришда халқаро молия институтлари, чет эл марказий банкларининг техник ҳамкорлигини жалб қилишда масалаларни ишлаб чиқиш ва ишларни ташкил этиш;
  • ҳукуматлараро ва идоралараро комиссиялар (комитетлар) ва кичик комиссиялар (кичик комитетлар), шунингдек давлатларо интеграцион идоралар ва бошқалар доирасида Марказий банк фаолиятини мувофиқлаштириш;
  • манфаатдор бўлинмалар билан биргаликда ҳукуматлараро ва давлатлараро битимлар, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг чет эл мамлакатлари марказий банклари, чет эл молия институтлари ва бошқалар билан тузиладиган битимлари лойиҳаларини тайёрлаш, давлат идоралари билан келишиш, имзолаш жараёнларини бажариш;
  • давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро битимлар, халқаро молия институтлари ва бошқа халқаро ташкилотлар билан битимлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш (келишиш)да Марказий банкка тегишли қисми бўйича қатнашиш;
  • молиявий мажбуриятлар ва ўзаро ҳисоб-китоблар ижросини таъминлаш масалаларида Халқаро валюта фонди билан ҳамкорлик қилиш;
  • ХВФ Устав фондининг IV моддаси доирасида ХВФнинг йиллик миссияси масалаларида Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари билан ишларни мувофиқлаштириш ва ташкил этиш ҳамда валюта режими ва валюта чекловлари бўйича (AREAER) ХВФнинг Йиллик маърузасини тайёрлаш;
  • халқаро молия институтлари олдидаги мажбуриятлар бўйича ҳисоб ва ҳисоб-китобларнинг юритилиши масалаларида, уларнинг Марказий банкдаги ҳисобварақлари бўйича Марказий банкнинг ишларини Молия вазирлиги билан мувофиқлаштириш;
  • халқаро молия институтларининг тижорат банклари билан ҳамкорлиги бўйича фаолиятини мониторинг қилиб бориш;
  • Марказий банкнинг халқаро молия ташкилотлари билан тузилган шартномалари (контрактлар, битимлар) мажбуриятлари бажарилишини мониторинг қилиб бориш;
  • чет эл банклари ваколатхоналарини аккредитациядан ўтказиш;
  • Марказий банк таркибий бўлинмалари томонидан тақдим этилган материаллар асосида оммавий ахборот воситалари ва Марказий банк расмий веб сайтида ёритиш учун тайёрланган ахборотларни умумлаштириш;
  • маълумотлар ва ахборот материалларини Марказий банк расмий сайтида ёритиш календарини ишлаб чиқиш ва унинг ижросини назорат қилиш;
  • Марказий банк расмий сайти интерфейси ва контентини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • Марказий банк вакилларининг оммавий чиқишларини (пресс-конференциялар, интервьюлар ва ҳ.к.) ташкил этиш ва ўтказиш;
  • Миллий, хорижий ахборот агентликлари ва оммавий ахборот воситаларининг Марказий банк фаолияти тўғрисида материаллар тайёрлаш бўйича мурожаатлари ва сўровларини кўриб чиқиш ва кўмаклашиш;
  • Марказий банк фаолияти ҳақида жамоатчилик фикри ҳамда миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларининг позициясини таҳлил қилиш ва раҳбариятни хабардор этиб бориш;
  • Марказий банкнинг масъул бўлинмалари тақдим этган ахборотлар асосида миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари сўровларига тегишли департаментлар билан биргаликда жавоблар тайёрлаш;
  • миллий ва хорижий оммавий ахборот воситаларида ёритилган Марказий банк фаолиятига дахлдор материалларни ўрганиш ва Марказий банк раҳбариятини хабардор этиб бориш;
  • ижтимоий тармоқларда Марказий банк саҳифасини юритиш;
  • Марказий банк бўлинмалари тақдим этган ахборотлар асосида Давлат порталида жойлаштирилиши лозим бўлган материалларни тайёрлаш;
  • самарали коммуникация сиёсатини олиб боришда халқаро тажрибаларни ўрганиш;
  • Марказий банкдаги учрашувларни ташкил этиш ва графигини тузиш;
  • музокаралар ўтказиш ва учрашувлар натижалари бўйича Марказий банк раҳбарлари учун тезислар ва материаллар тайёрлаш;
  • чет эл делегацияларининг Ўзбекистон Республикасига ва Марказий банк делегациясининг чет элга сафарларини ташкил этиш ва делегацияларни кузатиш;
  • Марказий банкка ташриф буюраётган чет эл делегацияларининг норасмий дастурларини ташкил этиш;
  • чет эл делегациялари билан ўтказиладиган учрашувлар ва сафарларни ташкил этиш учун Марказий банкнинг тегишли бўлинмалари билан ишларни мувофиқлаштириш;
  • Марказий банкка келаётган чет эл давлатлари ва халқаро ташкилотлар вакилларига виза олишда кўмаклашиш;
  • Халқаро ташкилотлар ва хорижий банклар иштирокида семинарлар, конференциялар ташкил этиш;
  • Департаментга юкланган вазифалар доирасида вазирликлар ва идоралар билан ёзишмалар олиб бориш;
  • Департамент ваколатига кирадиган статистик ахборотлар ва маълумотларни йиғиш, жамлаш ва анализ қилиш;
  • йиллик ҳисоботлар тайёрлашда Марказий банк фаолиятининг халқаро ҳамкорлик соҳаси бўйича иштирок этиш
  • халқаро ташкилотлар, чет эл марказий банклари ва молия муассасалари ва ҳ.к. билан ўтказилган музокаралар натижалари бўйича Марказий банк ходимларининг малакасини ошириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • Марказий банк актлари ва бошқа ҳужжатларини такомиллаштиришда Департамент фаолиятига боғлиқ масалалар бўйича таклифлар тайёрлаш ва киритиш.

USD = 10766.49
-12.49
EUR = 12194.13
-55.1
RUB = 145.60
+1.43
GBP = 14332.35
-72.68
JPY = 94.89
-0.63
CHF = 11710.34
-30.19
CNY = 1689.76
-2.2
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X