Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузуридаги "Гаров реестри" ДУК
Янгиланган сана: 28 Дек 2023, 10:04
Ф.И.О. Руководителя:
Каралиев Шербек Турабоевич
Задачи и Функции:
- “Гаров реестри” ДУК мурожаат этган ҳар бир юридик ёки жисмоний шахс билан тузиладиган шартнома асосида ёзув киритиш учун гаров реестрига кириш, шунингдек ундан реал вақт режимида, шу жумладан, Интернет ахборот тармоғи орқали фойдаланиш имкониятини таъминлайди;
- юридик ва жисмоний шахсларга гаров реестридан фойдаланиш бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатади;
- мурожаат этган юридик ва жисмоний шахсларга гаров реестрига ёзув киритиш оқибатларини тушунтиради;
- гаров реестридаги ахборотни қарздор - солиқ тўловчининг идентификация рақами ёки ёзувнинг ягона рўйхатдан ўтказиш рақами бўйича излаш имкониятини таъминлайди;
- фойдаланувчига киритилган ёзув тўғрисида электрон шаклда, зарур ҳолларда эса қоғозда ахборот тақдим этади.
Гаров реестри - қарздорларнинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш воситаси сифатида бериб қўйган мол-мулкига нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги, шунингдек қарздорнинг мол-мулкни тасарруф этиш ва ундан фойдаланишга доир ҳуқуқларига қонунга мувофиқ қўйилган чеклов ҳамда қарздор ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишини таъминлаши билан боғлиқ бошқа талаблар ҳақидаги ёзувларни ўз ичига олган маълумотларнинг ягона ахборот базаси.
Гаров реестрига кириш гаров реестридаги ёзувни излаш функциясидан ташқари фақат фойдаланувчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади. Фойдаланувчи фақат битта шахсий кабинетга эга бўлиши мумкин.
Гаров реестридан ёзувларни излашга чекловларсиз барча шахслар ҳақлидир. Бунда гаров реестрининг қолган функцияларига киришга, шу жумладан, излаш натижаларига кўра гаров реестридан кўчирма беришга рухсат ўрнатилган тартибда рўйхатдан ўтказиш ва авторизация тартиботидан ўтган шахсларга берилади.
Шахсий кабинет фойдаланувчи - жисмоний шахсга, фойдаланувчи - юридик шахснинг бошқарувчиси (маъмури) ва рўйхатга олувчисига қуйидаги имкониятларни беради:
- гаров реестрига ёзувларни киритиш, ўзгартириш ва чиқариб ташлаш;
- гаров реестридаги ёзувларни излаш;
- ёзувларни излаш натижаларига кўра гаров реестридан кўчирмалар олиш;
- фойдаланувчи томонидан киритилган ёзувлар тўғрисидаги ахборотни, шу жумладан, ёзувлар киритилган ҳисоботларни ҳамда ёзувларни ўзгартириш ва бекор қилиш тўғрисидаги хабарларни қараб чиқиш;
- қонунда назарда тутилган ҳолатларда фойдаланувчининг мол-мулкига нисбатан кредиторларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги киритилган ёзувларга эътирозлар билдириш;
- ўз кириш паролини ўзгартириш.
Ушбу функцияларга қўшимча равишда фойдаланувчи - жисмоний шахс ёки фойдаланувчи - юридик шахснинг бошқарувчиси (маъмури) шахсий кабинет орқали қуйидагиларни амалга оширишга ҳақли:
- фойдаланувчининг (тўловларни амалга ошириш тафсилотлари, манзил, телефон, электрон почта, идентификация маълумотлари), бошқарувчилар ва рўйхатга олувчиларнинг ҳисобга олиш маълумотларини ўзгартириш;
- фойдаланувчи - юридик шахснинг рўйхатга олувчиларини (маъмурларини) қўшиш ёки уларни чиқариб ташлаш;
- реестрдан фойдаланганлик учун фойдаланувчининг тўловлари тўғрисидаги маълумотлар билан танишиш.
Гаров реестридаги маълумотни излаётган фойдаланувчининг талабига кўра “Гаров реестри” ДУК излаш натижаларини кўчирма сифатида қоғозда ёки электрон шаклда тақдим этиши мумкин. “Гаров реестри” ДУК гаров реестридаги ёзувни фақат суднинг тегишли қарори асосида ўзгартириш ёки чиқариб ташлаш ҳуқуқига эга.
Фойдаланувчини рўйхатга олишда ва шахсий кабинетни очишда нотўғри маълумотлар кўрсатилган тақдирда, “Гаров реестри” ДУК фойдаланувчининг тегишли мурожаати асосида рўйхатдан ўтказиш маълумотларига (КТУТ коди, СТИР, номи ва бошқалар) зарур тузатишлар киритишга ҳақли. Бундай ҳолатда фойдаланувчи тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиши лозим.
Гаров реестри фаолиятини назорат қилиш ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш “Гаров реестри” ДУК томонидан амалга оширилади. Шунингдек, “Гаров реестри” ДУК барча ёзувлар, шу жумладан, уларни киритиш, ўзгартириш ва бекор қилиш тўғрисидаги ёзувлар ёзувлар гаров реестридан чиқариб ташлангандан кейин беш йил мобайнида сақланишини таъминлайди.
Адрес:
100001, Тошкент ш., Ислом Каримов кўчаси, 6-уй
Телефон:
212-60-03
Сайт:
Электронная почта:
info@garov.uz
Реестр ҳақида:
Ўзбекистон Республикасининг “Гаров реестри тўғрисида”ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 12 июндаги 155-сонли қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузурида “Гаров реестри” ДУК ташкил этилди.
Устави: «Гаров реестри тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни