Ўзбекистон Республикаси Марказий банки "Республика Инкассация хизмати" ДУК
Раҳбар:
Курбонбоев Дилшод Неъматиллаевич
Вазифа ва функциялар:
- мулкчилик шаклидан қатъий назар аҳоли билан нақд пулда ҳисоб-китоб қилувчи ва кунлик пул тушумга эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларнинг пул тушумини инкассация қилиш;
- Марказий банкнинг ёки унинг ҳудудий Бош бошқармаларининг фармойишлари асосида нақд пул маблағларини ва бошқа қимматлкларни банклараро ташиш.
- давлат, акциядорлик, қўшма, хорижий ва бошқа корхоналарга, ташкилот ва муассасаларга ва жисмоний шахсларга қимматликларни ташиш;
- банклардан ойлик иш ҳақини олган хўжалик юритувчи субъектларнинг моддий жавобгар шахсларини хавфсизлигини таъминлаган ҳолда уларнинг манзилларига кузатиб бориш хизматларини кўрсатади.
Манзил:
Телефон:
Факс:
Веб сайт:
Электрон почта:
Инкассация хизмати ҳақида:
Республика Инкассация хизмати, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ Марказий банк зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун ташкил этилган.
Даставвал инкассация хизмати 1939 йил 1 августда Давлат банки тизимида давлат қимматликларни ташиш ва инкассо қилиш бўлими сифатида ташкил этилган ва 1988 йилга қадар Давлат банкининг бўлинмаларидан бири сифатида фаолият кўрсатиб келган.
Давлат банки тизимида "Республика Инкассация хизмати” ўз фаолиятини бевосита мустақил юридик шахс бўлган "Ўзбекистон Республикаси Инкассация бошқармаси” сифатида 1988 йилда бошлаган.
1991 йил 5 сентябрда Республика Давлат банки томонидан Ўзбекистон Республикаси инкассация бошқармаси "Ўзбекистон Республикаси Инкассация бирлашмаси”га ўзгартирилиб, қайта давлат рўйхатидан ўтказилди.
Постановлением Правления Центрального банка Республики Узбекистан № 39/1 от 31 декабря 2011 года Республиканское объединение инкассации было реорганизовано путем преобразования в Государственное унитарное предприятие Республиканская служба инкассации Центрального банка Республики Узбекистан.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2011 йил 31 декабрдаги 39/1-сонли қарорига мувофиқ Республика Инкассация бирлашмаси “Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Республика Инкассация хизмати” давлат унитар корхонасига ўзгартирилиб қайта ташкил этилди.
“Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Республика Инкассация хизмати” давлат унитар корхонаси таркибига унинг томонидан Республиканинг маъмурий-ҳудудий тузилмаларида ташкил этилган қуйида қайд этилган ҳудудий инкассация бошқармалари киради:
- Қорақалпоғистон Республика инкассация бошқармаси
- Андижон вилоят инкассация бошқармаси
- Бухоро вилоят инкассация бошқармаси
- Жизззах вилоят инкассация бошқармаси
- Қашқадарё вилоят инкассация бошқармаси
- Навоий вилоят инкассация бошқармаси
- Наманган вилоят инкассация бошқармаси
- Самарқанд вилоят инкассация бошқармаси
- Сурхондарё вилоят инкассация бошқармаси
- Сирдарё вилоят инкассация бошқармаси
- Тошкент вилоят инкассация бошқармаси
- Фарғона вилоят инкассация бошқармаси
- Хоразм вилоят инкассация бошқармаси
- Тошкент шаҳар инкассация бошқармаси
Ҳудудий инкассация бошқармаларининг таркибида 182 та шаҳар ва туман инкассация бўлимлари ташкил этилиб, фаолият юритиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ нақд пул тушумини инкассо қилиш ва пул маблағларини ташиш “банк операциялари” бўлиб ҳисобланади.
Республика Инкассация хизмати Марказий банк томонидан юклатилган ушбу банк операцияларини Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки Бошқаруви томонидан 2008 йил 17 майда тасдиқланган “Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, инкассация ва қимматликларни ташишга доир” 668-сонли Йўриқнома талабларига амал қилган ҳолда бажаради.