Шрифт ўлчами: A A A
Масштаб: A A A A
Ранг: A A A A
Расмлар: Ёқиш Ўчириш

Аёлларни онлайн фирибгарликдан ҳимоя қилиш юзасидан семинар ўтказилди

Янгиланган сана: 1 Дек 2025, 16:16

Бугун онлайн фирибгарларга алданиб қолаётганларнинг аксарият қисмини аёллар ва вояга етмаганлар ташкил этади. Айниқса, шахсий маълумотларни ошкор қилмаслик, онлайн савдолар, “APK” файллар, сохта қўнғироқларга ишониб қолмаслик борасида хотин-қизларнинг огоҳлигини ошириш долзарб аҳамиятга эга.

Бу ҳақда Марказий банкда "Гендер асосидаги зўравонликка қарши 16 кунлик фаоллик" доирасида "Аёллар ва қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш учун бирлашайлик" мавзусида ўтказилган семинарда маълумот берилди. Унга Хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Ички ишлар вазирлигининг масъул ходимлари ва Марказий банк тизимидаги хотин-қизлар иштирок этишди.

Мутаҳассислар бугунги кунда аёлларни ҳар қандай турдаги зўравонликдан ҳимоя қилиш, жамиятда ўз ўрнини топишларига шароит яратиш борасида яратилган ҳуқуқий ва психологик имкониятлар билан таништиришди. Семинарда бугун авж олаётган молиявий фирибгарлик турлари — вирусли иловалар, банк карталарига бўлаётган ҳужумлар, сохта аккаунтлар, молиявий фирибгарлик ва пирамидаларни аниқлаш йўллари, онлайн муҳитда манипуляцияларга қарши ҳимояланиш чоралари ҳақида фикр алмашилди.




Улашиш:

 
USD = 12220.98
-54.6
EUR = 14495.30
-96.68
RUB = 158.38
-0.71
GBP = 16648.64
-106.3
JPY = 79.61
-0.67
CHF = 15877.59
-104.16
CNY = 1768.93
-9.8
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X