Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Банк тизимида аёлларни қўллаб-қувватлашга доир тадбирлар жадаллаштирилади

Янгиланган сана:  10 Май 2022, 16:39

Марказий банкда шу мавзуда давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси раиси, Олий Мажлис Сенатининг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси, Европа тикланиш ва тараққиёт банки вакиллари, Марказий банкнинг таркибий бўлинмалари ва ҳудудий бош бошқармалари раҳбарлари, тасарруфдаги корхоналар масъуллари, тижорат банкларининг гендер масалалари бўйича Кенгашлари раислари иштирок этишди.

Давра суҳбатида бугунги кунда янгиланаётган Ўзбекистон ислоҳотлари инсон манфаатлари устунлигини таъминлаш баробарида жамиятда хотин-қизлар мавқеини ошириш, уларнинг ҳуқуқ ҳамда имкониятларини устувор қадриятлардан бири сифатида ҳимоя қилишга қаратилганлиги таъкидланди. Бунда, айниқса, аёлларнинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий фаоллигини юксалтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида рўёбга чиқарилмоқда.

Жамият ҳаётининг барча жабҳаларида, хусусан, иқтисодиётда аёлларнинг иштирок этиши жамият тараққиётига ва унинг барқарорлигини оширишга хизмат қилади.
Марказий банк ҳам ўз фаолиятида гендер инклюзивликни оширишга катта эътибор қаратмоқда. Хусусан:

  • Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ҳамда барча тижорат банкларида хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат-кенгашлари ташкил этилди;
  • банк тизими томонидан хотин-қизларнинг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш борасида фаол ишлар олиб борилмоқда;
  • Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликда 2021-2023 йилларга мўлжалланган молия тизими ва тадбиркорликда гендер инклюзивлигини ошириш масалалари бўйича Ҳаракатлар режаси ишлаб чиқилди ва Ўзбекистон банк тизимида гендер инклюзивлигини кучайтириш бўйича қўшма лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.
Давра суҳбатида мамлакатимиз банк тизимида аёлларни қўллаб-қувватлашга доир тадбирларни амалга оширишда хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш борасида олиб борилаётган шу ва бошқа ишлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Тадбир якунида ОАВ ва журналистлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар.



Улашиш:

 
USD = 12697.00
+2.04
EUR = 13547.70
+38.99
RUB = 135.05
+0.39
GBP = 15836.97
+11.43
JPY = 82.23
+0.12
CHF = 13966.56
+37.48
CNY = 1753.95
-0.18
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X