Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A

Марказий банк Раиси 2018 йилнинг 10-12 майида Бишкекда Қирғизистон Республикаси миллий валютасининг амалга киритилганининг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилган халқаро конференцияда иштирок этди

Янгиланган сана:  17 Июл 2019, 15:37

2018 йилнинг 10-12 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Раиси М.Нурмуратов раҳбарлигидаги делегация Бишкек шаҳрида Қирғизистон Республикасининг миллий валютаси амалга киритилганига 25 йил тўлиши муносабати билан ўтказилган халқаро конференцияда иштирок этди.

Ташрифнинг биринчи куни – 2018 йилнинг 10 майида Қирғизистон Республикаси Миллий банки Раиси Толкунбек Абдигулов билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув чоғида икки томонлама муносабатларнинг асосий йўналишлари ва мамлакатлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш учун банклараро ўзаро ҳамкорлик, пул-кредит сиёсати ва банклар фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари муҳокама этилди. Томонлар макроиқтисодий моделлаштириш, қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли ёмбиларни ишлаб чиқариш ва сотиш, банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, коммуникация сиёсати масалаларида марказий банклар ўртасида тажриба алмашишни йўлга қўйиш зарурлигини қайд этишди.

Ўз навбатида Марказий банк Раиси М.Нурмуратов Қирғизистон миллий валютаси – сомнинг муомалага киритилганига 25 йил тўлиши муносабати билан Миллий банкни муборакбод этди ва макроиқтисодий барқарорликни таъминлашда Миллий банкка юклатилган вазифаларнинг амалга оширилишига муваффақият тилади.

Қирғизистон Республикаси миллий валютаси - сомнинг амалга киритилганининг 25 йиллигига бағишланган халқаро конференция «Ала Арча» давлат қароргоҳида бўлиб ўтди. Конференция ишида Қирғизистон Республикаси Президенти С.Ш.Жээнбеков, Қирғизистон Республикаси Жогорку Кенешининг вице-спикери А.С.Кодуранова, Қирғизистон Республикаси Бош вазири ўринбосари З.М.Аскаров, Халқаро валюта фонди директори ўринбосари Т.Чжан, Швейцария Миллий банки Раиси Т.Йордан, Қозоғистон Республикаси Миллий банки Раиси Д.Акишев, Россия банки директорлар Кенгашининг аъзоси С.Игнатьев, Грузия Миллий банки Раиси К.Гвенетадзе, Молдова Миллий банки вице-президенти И.Струзу, Чехия Миллий банки Бошқаруви аъзоси М.Мора, шунингдек халқаро молия институтлари, МДҲ мамлакатлари марказий (миллий) банклари, банкнотлар ишлаб чиқариш бўйича хорижий компаниялар вакиллари иштирок этди.




Улашиш:

 
USD = 12690.00
-7
EUR = 13526.27
-21.43
RUB = 135.95
+0.9
GBP = 15802.86
-34.11
JPY = 82.14
-0.09
CHF = 13969.62
+3.06
CNY = 1752.47
-1.48
Барча валюталар
Online доступ к общедоступным информационным ресурсам ЦБ РУз в сети Интернет, с возможностью просматривать и получать обновленную информацию, в том числе сведения о курсах валют.
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by X